Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар

Ўзбекистон ва Туркия имтиёзли савдо муносабатларига ўтади

04.10.2020ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

АНҚАРА, 4 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Қудратов жума куни Туркия Республикаси савдо вазирининг ўринбосари Г.Батур билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

2020 йил IV чорагида маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини ошириш бўйича вазифалар белгиланди

04.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида жорий йилнинг тўртинчи чорагида экспорт ҳажмининг жадал ўсиши учун мавжуд ресурслардан фойдаланиш ва қўшимча захираларни аниқлаш бўйича амалий чораларни кўриш орқали экспорт прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш масалаларига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

“Женева савдо ҳафталиги”нинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш масалалари бўйича махсус сессияси бўлиб ўтди

03.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни видеоконференция орқали БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва ЖСТ котибияти томонидан Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш бўйича ташкил этилган “Женева савдо ҳафталиги”нинг махсус сессияси ўтказилди. Сессия БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) амалга ошириш учун турли мамлакатларнинг ЖСТга аъзо бўлиши нуқтаи назаридан халқаро савдодан фойдаланиш имкониятини муҳокама қилиш мақсадида ўтказилди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди

01.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти вазифасини бажарувчи Юрген Ригтеринк билан видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик масалаларига бағишланган музокараларни ўтказди.

Хусусийлаштиришга оид қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

28.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Агентлик, “KPMG” компанияси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари иштирокида “Ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёнларининг ҳуқуқий ва институционал асосларини мустаҳкамлаш” ҳамда “Хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган якуний семинар дастури видеоконференция орқали ўтказилди.

Пискент ва Охангарон туманларини комплекс ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди

28.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ва вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи Пискент ва Охангарон туманларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасининг жорий ҳолатини ўрганиш ва уни ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун Тошкент вилоятига йўл олди.

Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси топшириқлари ижросининг мониторинги ўтказилди

27.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 26-27 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи Хоразм вилоятига бориб, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқларнинг, шунингдек, экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан вилоятда олиб борилган ишлари якунида ишлаб чиқилган чораларнинг амалга оширилишини ўрганди.

Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ошириш бўйича ишларнинг бориши ўрганилди

26.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 22-25 сентябрь кунлари давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигидаги ва вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи жойларга чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар ва ташаббусларнинг ҳамда жорий йилнинг сентябрь ойи бошида гуруҳнинг олдинги сафари давомида берилган топшириқлар ижросининг мониторингини олиб борди.

Ўзбекистон иқтисодиётнинг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга очиқлиги даражаси бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида етакчи ўринни эгаллади

24.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни видеоконференция шаклида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) “Марказий Осиё мамлакатларида тадбиркорликнинг ҳуқуқий муҳитини такомиллаштириш” мавзусида минтақавий вебинари бўлиб ўтди, унда ҳукумат аъзолари, минтақа давлатлари инвестициялар ва иқтисодий блокларининг вазирлик ва идоралари раҳбарлари, шунингдек, Европа Иттифоқи ваколатхоналари ва халқаро молия институтлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Ислом тараққиёт банкининг Президенти билан музокаралар ўтказилди

24.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков видеоконференция шаклида Ислом тараққиёт банкининг (ИТБ) Президенти Б.Хаджар билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаковнинг Corriere della Sera (Италия) газетасига берган интервьюси

23.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Covid ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги Ўзбекистон

муаллиф Фариан Сабахи, 21 сентябрь, 2020 йил

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида инвестиция, саноат ва экспорт фаолиятини кучайтириш борасидаги ишларнинг асосий йўналишлари белгиланди

22.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 19-20 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Андижон ва Наманган вилоятларининг инвестиция, саноат ва экспорт имкониятларини ўрганиш ҳамда ушбу ҳудудларнинг мавжуд иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга қаратилган биринчи даражали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган ишлар якунларини сарҳисоб қилди. 

Ўзбекистон ва БАА инвестициявий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

21.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Бирлашган Араб Амирликларининг энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл бин Муҳаммад ал-Мазруи билан музокаралари бўлиб ўтди.

Россия Федерацияси билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди

18.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Россия делегациясининг ташрифи чоғида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари –  инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирининг ўринбосари А.Груздев, “Россия экспорт маркази” АЖ Бош директори В.Никишина, “Экспорт кредитлари ва инвестицияларини суғурта қилиш бўйича Россия агентлиги” АЖ Бош директори Н.Гусаков, Федерация Кенгаши Аграр ва озиқ-овқат сиёсати ва табиатдан фойдаланиш қўмитаси Раисининг ўринбосари С.Лисовский, “КАМАЗ” ОАЖ Бош директори С.Когогин ва “Хэвэл” компаниялар гуруҳининг Бош директори И.Шахрай билан учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон-Россия инвестиция ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларига янгича қараш

17.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Халқаро бизнес-маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Россия тадбиркорлари ва давлат тузилмалари вакилларидан иборат бизнес миссиясининг раҳбари сифатида Ўзбекистонда бўлиб турган “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёти корпорацияси раиси И.Шувалов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тошкентда Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

16.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари А.Оверчук билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва БАА кўп қиррали ҳамкорликни давом эттиради

15.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ва Бирлашган Араб Амирликларининг ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдулла ал-Гергави ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Жиззах ва Сирдарё вилоятларида инвестиция, саноат ва экспорт фаолиятининг ўсишини рағбатлантириш бўйича вазифалар белгилаб олинди

14.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 12-13 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг инвестиция, саноат ва экспорт имкониятларини ўрганиш ҳамда ҳудудларнинг мавжуд иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга қаратилган устувор чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган ишлар якунларини сарҳисоб қилди.

Самарқанд вилоятида инвестиция, саноат ва экспорт фаолиятини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди

13.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларидан иборат экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Самарқанд вилоятининг салоҳиятини ўрганиш ва ҳудудда саноат ҳамда инвестициявий фаолиятни кучайтириш учун қўшимча заҳираларни аниқлаш бўйича олиб борилган ишлар якунларини сарҳисоб қилди.

Тошкент вилоятида иссиқлик электр станцияси: Туркиянинг Cengiz Enerji 2022 йилга келиб ИЭС қуради

11.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Туркиянинг Cengiz Enerji энергетика компанияси билан ўтказилган музокаралар давомида Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида долзарб масалалар муҳокама қилинди.