Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Россия инвестиция ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларига янгича қараш

2020-09-17 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Халқаро бизнес-маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Россия тадбиркорлари ва давлат тузилмалари вакилларидан иборат бизнес миссиясининг раҳбари сифатида Ўзбекистонда бўлиб турган “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёти корпорацияси раиси И.Шувалов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги стратегик шерикликнинг юқори даражасини таъкидладилар ва турли даражадаги икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш орқали иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини янада ривожлантиришга содиқ эканликларини билдирдилар.

Маълумот учун: “ВЭБ.РФ” кўмаги билан бугунги кунда Ўзбекистонда энергетика, металлургия, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида умумий қиймати 3,5 млрд еврони ташкил этадиган 24 та лойиҳа амалга оширилмоқда ва ишлаб чиқилмоқда.

“ВЭБ.РФ” раҳбарияти икки мамлакат иқтисодий ҳамкорлигининг кўп қиррали хусусияти ва ишбилармонларнинг шериклигини мустаҳкамлаш, илғор саноат технологияларини жорий этиш ва барқарор кооперацион алоқаларини ўрнатиш учун кенг имкониятларни таъкидлади.

Учрашув давомида инвестиция ҳамкорлигини кенгайтиришга ва пандемия шароитида икки мамлакат иқтисодиётларининг биргаликда ишлаш нуқталарини аниқлашга қаратилган мулоқотни ривожлантиришга ўзаро тайёрлик, шунингдек, ёқилғи-энергетика, тоғ-кон, фармацевтика, машинасозлик тармоқларида, шаҳар инфратузилмаси, туризм, ахборот-коммуникация технологиялари ва транспортни ривожлантириш соҳаларида янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувдан сўнг “Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг асосий йўналишлари ва қўшма лойиҳалари" мавзусида Ўзбекистон-Россия давра суҳбати бўлиб ўтди. Иштирокчилар ишлаб чиқилаётган қўшма инвестициявий лойиҳаларни, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш ва бизнес ҳамкорлигини ошириш истиқболларини муҳокама қилди. Давра суҳбатида Россия томонидан Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги, “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёт корпорацияси, “Россия экспорт маркази" АЖ, “BMB NRC AGROLOGISTICS”, “Силовые машины”, “Ростех”, “Камаз”, “Трансмашхолдинг”, “МетПром”, “Уралмашзавод”, “Газпромбанк” каби Россиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарияти ва Ўзбекистон томонидан - вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари ва бизнес вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида Россия ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида инвестициялар, технологиялар ва саноат кооперацияси соҳаларидаги ҳамкорликнинг юқори ривожланиш динамикаси ва кўлами таъкидланди, хусусан, “Силовые машины” АЖ айни пайтда Сирдарё ва Фарҳод гидроэлектростанциялари электр блокларини модернизация қилиш лойиҳаларини амалга оширмоқда ва “Ростех” Давлат корпорацияси билан биргаликда Ўзбекистонда машҳур “КАМАЗ” юк ташиш автомобилларини йиғиш ўзлаштирилди.

Давра суҳбати давомида, шунингдек Россия бизнес ҳамжамияти вакиллари ўз компанияларининг технологик ва инвестициявий салоҳияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этиб, Ўзбекистонда фаолиятни ривожлантириш истиқболлари ҳақидаги тасаввурлари билан ўртоқлашдилар.

Энергетика, қишлоқ хўжалиги логистикаси, металлургия, транспорт ва таълим соҳаларида аниқ лойиҳавий таклифларни ишлаб чиқишда ҳамкорликни янада кучайтириш механизмлари юзасидан фикр алмашилди. Энг устувор тармоқлар ва соҳаларда аниқ келишувларга эришишга қаратилган амалий ҳаракатлар шериклар томонидан келишиб олинди.

Давра суҳбати якунида “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёт корпорацияси ва Ўзбекистон Республикаси “Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки” АЖ ўртасида Россия Банкининг молиявий хабарлар узатиш тизимида электрон хабарлар билан алмашиш шартлари тўғрисида Битим, ҳамда “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёт корпорацияси ва “KAMAZ ASIA LEASING” МЧЖ ҚК ўртасида “КАМАЗ” маркали автомобиль ва махсус техника сотиб олишни молиялаштириш учун кредит шартномаси кредит шартномаси имзоланди.

Маълумот учун: “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёт корпорацияси 1922 йилда ташкил этилган. Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга ошириш, модернизация ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашадиган, 51 млрд доллар активларга эга бўлган Россиянинг энг йирик ривожланиш институти ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться