Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси топшириқлари ижросининг мониторинги ўтказилди

2020-09-27 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 26-27 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи Хоразм вилоятига бориб, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқларнинг, шунингдек, экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан вилоятда олиб борилган ишлари якунида ишлаб чиқилган чораларнинг амалга оширилишини ўрганди.

Ҳисоб палатаси томонидан давлат раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифи баённомаси билан тасдиқланган 336та топшириқнинг инвентаризацияси ўтказилди, натижада белгиланган тадбирларни амалга оширишни режалаштирилган саналардан кечиктириш бўйича бир қатор ҳолатлар аниқланди.

Мутасадди раҳбарлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар юзасидан ҳисоботлар тақдим этилди, шунингдек, мавжуд масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар билдирилди. Давлат раҳбарининг кўрсатмаларини сўзсиз бажариш бўйича масъул шахслар ва муддатлар белгиланган ҳолда аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Ҳукумат комиссиясининг Хоразм вилоятида ҳудуднинг саноат ва салоҳиятини ошириш ҳамда қўшимча иш ўринлари яратишга қаратилган ишлари натижасида режалаштирилган 111та амалий чора-тадбирлар ижросининг таҳлили амалга оширилди.

Тадбиркорлар - инвестициявий лойиҳаларининг ташаббускорлари, саноат корхоналари раҳбарлари ва экспортчилар томонидан тилга олинган муаммоли масалалар алоҳида кўриб чиқилди ва уларнинг амалий ечимлари ишлаб чиқилиб, аниқ ижрочилар ва муддатлар белгиланди.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосарининг Республикамизнинг турли вилоятларидаги туман ва шаҳарлар ҳокимлари билан тўғридан – тўғри ўзаро ҳамкорлик қилишнинг янги механизми орқали Хоразм вилояти туман ҳокимлари томонидан юборилган 17та мурожаат кўриб чиқилди. Ҳар бир масалани ечиш алгоритмлари ишлаб чиқилди, ижрочилар аниқланди ва муддатлари белгиланди.

Ишчи гуруҳ раҳбарияти томонидан тегишли вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари масъул раҳбарларининг ҳаракатларига танқидий баҳо берилди. Юзага келаётган масалаларни зудлик билан ҳал этиш ва қўйилган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш доирасида яқин идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни кўриш топширилди.

Ташриф якунида тегишли вазирлик, идора, ҳўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари тадбиркорларнинг аниқ лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан қўшимча кўрсатмалар олишди. Амалга ошириш натижалари бўйича ҳисоботлар бир ҳафта муддатда тингланиши кўрсатиб ўтилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться