Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаковнинг Corriere della Sera (Италия) газетасига берган интервьюси

2020-09-23 | Иқтисодиёт

Covid ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги Ўзбекистон

муаллиф Фариан Сабахи, 21 сентябрь, 2020 йил

«Пандемия Ўзбекистонни тўхтата олмади: биз хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда ишлаб чиқариш ва экспортни тезда тиклашга муваффақ бўлдик. Молия вазирлиги вирусга қарши курашиш, аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 950 миллион евро миқдорида Инқирозга қарши жамғармани ташкил этди. Шу билан бирга, бизнесга 4 миллиард евро миқдорида ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар тўплами қабул қилинди». Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Ўзбекистон пандемияга қандай қарши курашаётганини тушунтириб берди.

Вирусни тўхтатиш учун қандай чоралар кўрдингиз?

Биз янги касалхоналарни фойдаланишга топширдик ва махсус карантин зоналарини қурдик. Беморларни даволаш энг яхши халқаро тажрибага асосланган ҳолда, жумладан, хорижий мутахассисларнинг иштирокида амалга оширилади. Ўзбекистон бошқа мамлакатларга, жумладан, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Россия ва Венгрияга ҳам ёрдам кўрсатди. 2019 йилга нисбатан 2020 йилнинг биринчи чорагида қўшни давлатлар билан савдо ҳамкорлиги камаймади. Марказий Осиёда яхши қўшничилик муҳити ҳукм сурмоқда ва бу пандемияни бартараф этиш учун жуда муҳим ҳисобланади.

Бугунги Ўзбекистон олдингисидан қандай фарқ қилади?

Бу ўсиб бораётган мамлакат, ва бошланган ислоҳотлар орқага қайтарилмайди. 2019 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 4,2 миллиард долларни ташкил этди ва шундай қилиб, 2018 йилга нисбатан 3,7 баравар ошди. Ялпи ички маҳсулотда инвестициялар улуши 37 фоизга етди. Иқтисодий ўсиш 5,6 фоизни ташкил этди: саноат ишлаб чиқариши 6,6 фоизга, экспорт 28 фоизга ўсди, олтин-валюта захиралари 2,2 миллиард долларга кўпайиб, 28,6 миллиард долларни ташкил этди.

Вазирлигингизнинг мақсадлари нимада?

Биз хорижий инвестицияларни, илғор технологияларни ва ноу-хауларни жалб қиламиз, ишбилармонлик алоқаларини ўрнатамиз ва халқаро молия институтлари ва хорижий давлат молиявий ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтирамиз. Қулай инвестиция муҳитини яратиш ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ҳам устувор вазифаларидандир.

Ўзбекистонда Италиянинг нечта компаниялари бор?

Айни пайтда Ўзбекистонда 53 та компания фаолият юритмоқда, улардан 13 таси 2019 йилда ташкил этилган. Улар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайди. “Конфиндустрия” билан бошланган ҳамкорлик ва янги “Конфиндустрия Ўзбекистон”нинг ташкил этилиши мамлкатимизга қизиқишни янада оширади деган умиддамиз. Биз ташқи ишлар вазири Ди Майо ва 2019 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган Ломбардия Президенти Фонтана билан конструктив мулоқотни давом эттирмоқдамиз.

“Текинт” ва “Даниэли” автомобиль ойналарни ишлаб чиқариш ва металлургиянинг ривожланишига катта ҳисса қўшди. «Пьетро Фьорентини» иштирокида Тошкентда электр газ ҳисоблагич заводи фойдаланишга топширилди. Фотоэлектр қурилмалар соҳасида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдираётган компаниялар мавжуд. Агротуризм соҳасида тажриба билан алмашишнинг салоҳияти қизиқиш уйғотмоқда. Биз Италиядан нефть, пўлат, тўқимачилик ва мева-сабзавот саноати учун машиналар ва ускуналарни сотиб оламиз. Биз Италияга ўзбек матолари, чарм, мева ва сабзавотларни етказиб беришни кўпайтирмоқдамиз. Биз келгусидаги савдо айирбошлашда ижобий динамикани кутмоқдамиз ва бизда саноат кооперацияси алоқаларини ўрнатиш учун салоҳиятимиз мавжуд.

Чет эл компанияларини жалб қилиш учун қандай ташаббуслар амалга оширдингиз?

Биз саноат, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва туризм фаолияти учун 21 та эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилдик, у ерда барча инфратузилма таклиф этилади ва резидентлар солиқлар ва божлардан 3-10 йилгача озод қилинади. Ўзбекистоннинг қулай жойлашуви ва МДҲ давлатлари билан тузилган эркин савдо шартномалари қарийб аҳолиси 300 миллион киши бўлган бозорга, шунингдек, Афғонистонга божсиз экспорт қилишни кафолатлайди.

Президент Шавкат Мирзиёев парламентда сўзлар экан, банк тизимида орқада қолаётганини таъкидлади: уни қандай енгиб ўтишни режалаштираяпсиз?

Биз банкларни мижозлар хизмат қилишга йўналтиришимиз, анъанавий давлат секторини хусусийлаштиришимиз ва чет эллик мутахассисларни жалб қилишимиз керак. Биз Италия банклари ва инвестиция жамғармалари билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. ЕТТБ, ХМК ва бошқа халқаро молия институтларининг ҳиссалари муҳим аҳамиятга эга.

«Ипак визаси» нима?

Бугунги кунда 86 мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз киришлари мумкин. Кириш визасининг бекор қилиниши италиялик сайёҳлар оқимини икки бараварга оширди. "Ипак визаси" маданияти, урф-одатлари ва тиллари ўхшаш бўлган, 20-асрнинг бошларига қадар чегаралари бўлмаган Марказий Осиёга минтақасига сафарларни яхшироқ ташкил этишга имкон берарди. Уни ишга тушириш учун биз бир қатор ташкилий ва техник масалаларда келишувларга эришишимиз керак.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться