Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар

Украина Элчиси билан учрашув

08.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов Украинанинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Дорошенко билан учрашди.

Корея Миллий ассамблеяси спикерининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

08.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Сеулга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси спикерининг ўринбосари Ким Санг Хи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Корея ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди

08.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги қошидаги Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси (КЎБУ) раиси Ким Ёнг Гу билан икки мамлакат ишбилармон ҳамжамиятлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Бельгия ТИВ бош директори билан музокаралар тўғрисида

08.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов видеоконференцалоқа форматида Бельгия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама масалалар бўйича бош директори Аник Ван Калстер билан музокаралар ўтказди.

Корея Бош вазирининг ўринбосари билан музокаралар бўлиб ўтди

08.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 6 июль куни Сеул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Корея Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Хонг Нам Ки билан музокаралар ўтказди. Музокаралар давомида икки мамлакат ўртасидаги жорий иқтисодий ҳамкорлик таҳлил қилинди ва икки томонлама шерикликни кенгайтириш бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

ИҲТ Бош котиби ўринбосари билан музокаралар тўғрисида

02.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиков Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котибининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Аҳмад Ссенёмо билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди.

АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорациясининг (DFC) ижрочи директори А.Болер билан учрашув ўтказилди

02.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорациясининг (DFC) ижрочи директори А.Болер билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон ва АҚШ икки томонлама муносабатларини мустаҳкамлаш доирасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Наманганнинг меҳнаткаш, фаол, илмли халқи яхши яшашга муносиб

27.06.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Наманган шаҳрида вилоят ва туман ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Сердаромад ва ижтимоий аҳамиятли тармоқ истиқболлари белгиланди

26.06.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Шавкат Мирзиёев Учқўрғон тумани Норин дарёси бўйида жойлашган ноёб балиқ турларини етиштириш корхонаси - “DB Group Eco” фаолияти билан танишди.

Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари A.Оверчук билан музокаралар бўлиб ўтди

18.06.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков ва Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари А.Оверчук ҳамраислигида кенгайтирилган Ўзбекистон - Россия ҳукуматлараро музокаралари бўлиб ўтди. 

Пандемия электрон савдолар орқали ер-мулк олишга ижобий таъсир қилмоқда

18.06.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Миллий матбуот марказида пандемия даврида уй-жой қуриш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер участкаларини олиш тартиби масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Агентлик фаолиятига бағишланди

16.06.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларни бошқариш агентлиги илк бор “Zoom” платформасида матбуот анжуманини ўтказди. Унда мамлакатимиз ва хориждан 25 га яқин журналист, блогерлар иштирок этди. Анжуман доирасида хусусийлаштириш, давлат корхоналари самарадорлигини ошириш ҳамда “E-Auksion” электрон савдо майдончасида яратилган қулайликлар бўйича тақдимот қилинди.

Олмазор тумани бўйича истиқболли режалар белгилаб олинди

12.06.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар иштирокида Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашув ўтказди.

Экспорт ва қўшимча иш ўринлари яратиш йўлида

12.06.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Олмазор туманида «Next Generation Product» қўшма корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.

Корхона қўллаб-қувватланиб, кластерга айлантирилади

05.06.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бугун давлатимиз иқтисодий сиёсатининг асосий моҳияти – маҳаллийлаштириш, рақобат, иш ўрни, даромад. Ҳар бир корхонани ташкил этишга шу нуқтаи назардан ёндашилмоқда.

Ўзбек-Француз ҳамкорлиги – ўзаро яқинлашиш сари

10.05.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С. Умурзаков ва Франция Республикаси иқтисод ва молия вазири Б. Ле Мэр ўртасида видеоконференция орқали музокаралар бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон ва Бангладеш кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтирмоқда

10.05.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С. Умурзаков видеоконференция орқали Бангладеш Халқ Республикаси Бош вазирининг инвестициялар, саноат ва хусусий сектор бўйича маслаҳатчиси С. Раҳмон, БҲР савдо вазири Т. Мунши ва БҲР тўқимачилик вазири Г. Гази билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон ва БАА кўп қиралли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

10.05.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С. Умурзаков ва Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ал-Нахайён ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди.

Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида

07.05.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида

06.05.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони