Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар

Ўзбекистон ва Покистон стратегик ҳамкорликни жадал кенгайтиришни мўлжалламоқда

11.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг ташрифи доирасида Исломобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг Покистон Ислом Республикаси Қуролли кучларининг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони Қамар Жавад Бажва билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Покистон транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирадилар

11.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков Покистон Ислом Республикаси денгиз ишлари бўйича федерал вазири Али Ҳайдар Заиди билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон-Покистон кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш борасида келгусидаги қадамлар белгиланди

11.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг савдо, тўқимачилик саноати ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд билан икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий шериклик соҳасидаги масалалар муҳокамасига бағишланган учрашуви бўлиб ўтди.

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири билан учрашув бўлиб ўтди

11.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг ташрифи доирасида Исломобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Туркия экспертлари имтиёзли савдо тўғрисида икки томонлама шартномани имзолаш шартлари юзасидан музокара ўтказди

10.09.2020ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисида битимни имзолаш шартлари бўйича музокараларнинг олтинчи давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Иқтисодий форумининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

10.09.2020МДҲМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни видеоконференция шаклида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Иқтисодий форумининг биринчи йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистондаги АҚШ ва Европа Иттифоқи дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳамда халқаро ташкилотлар ва молия институтлари вакиллари билан онлайн маслаҳатлашувлар ўтказилди

09.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ўзбекистондаги АҚШ ва Европа Иттифоқи дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳамда халқаро ташкилотлар ва молия институтлари вакиллари билан Республиканинг пахта ва тўқимачилик соҳаларини ислоҳ қилишда ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокамасига бағишланган онлайн маслаҳатлашувлар ўтказди.

Ўзбекистон - Малайзия: ҳамкорликнинг кўп қиррали истиқболлари

09.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг Малайзия Бош вазирининг биринчи ўринбосари - халқаро савдо ва саноат вазири Мохамед Азмин Али билан видеоконференция шаклида музокаралари бўлиб ўтди.

Навоий вилоятида инвестиция, саноат ва экспорт фаолиятини кучайтириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди

09.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларидан иборат экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Навоий вилоятининг саноат корхоналарини ва инвестициявий лойиҳаларини инвентаризациядан ўтказиш ҳамда вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш бўйича олиб борилган ишлар якунларини сарҳисоб қилди.

Бухоро вилоятида инвестиция, саноат ва экспорт ўсишининг асосий йўналишлари белгилаб олинди

07.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларидан иборат экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Бухоро вилоятининг инвестиция, саноат ва экспорт салоҳиятини ўрганиш ва иқтисодий ривожланишининг истиқболли йўналишларини аниқлаш бўйича олиб борилган ишлар якунларини сарҳисоб қилди.

Эришилган натижалар сарҳисоби

06.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Мамлакатимизда бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва либераллаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш, янги ишлаб чиқариш тармоқларини жорий қилиш ва ишчи ўринларини яратиш борасида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда.

Инвестициялар ва савдо соҳасида икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

03.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Д.Розенблюм билан учрашув ўтказди.

Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди

29.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири М.Атмар билан учрашув ўтказди. Чет эл делегацияси таркибида шунингдек, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти маъмурияти, Транспорт вазирлиги, Саноат ва савдо вазирлиги ва Марказий Банкнинг раҳбарлари қатнашди.

Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция, саноат ва экспорт фаолиятини кучайтириш бўйича ишларнинг асосий йўналишлари белгиланди

28.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 26-28 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида ва вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларидан иборат экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ҳудудларнинг инвестиция, саноат ва экспорт имкониятларини ўрганиш ҳамда мавжуд салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш бўйича устувор чораларни ишлаб чиқиш учун Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасига йўл олди.

Турк инвесторларининг Ўзбекистондаги фаолиятига оид масалалар муҳокама қилинди

26.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 24 август куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Туркия Республикаси Буюк миллат мажлисининг режалаштириш ва бюджет комиссияси Раиси Л.Элван билан учрашуви бўлиб ўтди.

БАА ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари билан музокаралар тўғрисида

26.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 25 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Халифа Шаҳин ал-Марар билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказди.

Қашқадарё вилоятида инвестиция, саноат ва экспорт фаолиятини рағбатлантириш бўйича вазифалар белгиланди

24.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Қашқадарё вилоятига ҳудуднинг инвестиция, саноат ва экспорт салоҳиятини ўрганиш ҳамда унинг иқтисодий ривожланишини рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун йўл олди.

Россия Федерацияси билан инвестиция, молия ва транспорт соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

21.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 20 август куни ҳукумат делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи доирасида Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг вазирликлар, идоралар ва молиявий ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлари бўлиб ўтиб, улар давомида жорий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва яқин истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Россия Федерацияси билан кўп қиррали иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

20.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Д.Мантуров билан учрашув ўтказди.