Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар

Ўзбекистон - Саудия Арабистони кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди

25.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 25 январь куни Саудия Арабистони делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид Ал-Фалиҳнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея кўп қиррали шерикликни давом эттиради

25.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Корея Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Хон Нам Ки билан видеоконференция шаклида музокаралари бўлиб ўтди.

Бухорода Ўзбекистон-Саудия Арабистони бизнес-форуми ва Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

24.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 23 январь куни Бухоро шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлиги делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон-Саудия Арабистони бизнес-форуми ва Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистонга Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегация келди

23.01.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегация кеча кечқурун Бухоро шаҳрига келди, де хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Молия вазирлиги халқаро инвесторлар билан глобал видеоконференция ўтказди

22.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Жорий йилнинг 20 январь куни Молия вазирлиги томонидан “Raiffeisen Bank International” билан ҳамкорликда 30га яқин халқаро инвесторлар иштирокида глобал видеоконференция ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари йирик кластернинг тўқимачилик корхонасини бориб кўрди

21.01.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев “Bukhara Cotton Textile” корхонаси фаолияти билан танишди.

Иссиқхона хўжаликлари янги сифат босқичига чиқмоқда

21.01.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бухоро туманидаги «Бухоро Варнет» корхонаси. Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йилда бу ерга келганида иш энди бошланган эди. Ҳозирги кунда у замонавий агросаноат мажмуасига айланмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

21.01.2021ИқтисодиётМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

20 январь куни, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор элчиси Маниш Прабхат билан учрашди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

20.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Туркия Республикаси вице-президенти Фуат Октай билан телеконференцалоқа шаклида музокаралари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва UNWTO бош котиби Тошкент вилоятида глобал инвестициявий форум ўтказиш бўйича келишувга эришди

19.01.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов кеча Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бухоро вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рағбатлантириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда

19.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 15 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи жойларга чиққан ҳолда Бухоро вилоятини жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг бугунги ҳолатини ўрганиш ва уни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни олиб бормоқда.

Жорий йил январь ойининг охиригача Саудия Арабистони инвестициялар вазири раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга келади

17.01.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид Ал-Фалиҳ ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик вакиллари фаолиятининг асосий устувор йўналишлари муҳокама қилинди

17.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан кенгайтирилган учрашув бўлиб ўтди. 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг асосий устувор йўналишлари муҳокама қилинди

17.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 16 январь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг асосий устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асо билан музокаралар бўлиб ўтди

16.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 15 январь куни видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Япония Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Таро Асо билан музокаралар ўтказди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида инвестиция ва ташқи савдо фаолияти масалаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди

14.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Вазирликнинг 2020 йилдаги фаолияти якунлари таҳлили ва 2021 йилга мўлжалланган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот шаклидаги брифинг бўлиб ўтди.

Инвестиция лойиҳалари тақдимот қилинди

12.01.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Жиззах вилоятидан қайтиб келгач, инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

“Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерини яратиш лойиҳасини амалга оширилиши ўрганилди

11.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигида ҳамда тегишли вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимият органларидан иборат ишчи гуруҳи Тошкент вилоятининг Зангиота туманида амалга оширилаётган “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини яратиш бўйича лойиҳа ҳудудига ташриф буюрди.

“Марказий Осиё инвестициявий шериклиги” ташаббусини йўлга қўйиш тўғрисида Америка Қўшма Штатлари, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг қўшма баёноти

08.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Қуйидаги баёнот матни Америка Қўшма Штатлари, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукуматлари томонидан эълон қилинди.

Хоразм вилояти маҳаллалари, туман ва шаҳарларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг комплекс дастурини тайёрлаш борасидаги ишларнинг бориши кўриб чиқилди

06.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида Урганч шаҳридаги студиядан видеоконференция шаклида Хоразм вилоятини жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги ишларнинг мониторингига бағишланган йиғилиш ўтказилди.