Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маълумотдан фойдаланиш шартлари

Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталида (кейинчалик Портал) жойлаштирилган маълумотлардан нусха олиш (оммавий ахборот воситаларида у ёки бу маълумотлардан ёки хабарлардан иқтибос келтириш) ушбу маълумотнинг манбаси кўрсатилган ҳолда рухсат этилади.

Бевосита Порталда жойлаштирилган маълумотлар, агар ахборотлар, ахборотлаштириш ва ахборотни сақлаш бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари билан бошқа шартлар ўрнатилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки ҳисобланади. Кўрсатиб ўтилган маълумотлар очиқ ҳолда берилиши мумкин бўлган маълумотлар турига кириб, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилинади. Шу билан бирга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тижорат мақсадида фойдаланиладиган объект сифатида қараш мумкин эмас.

Порталдан ташқаридаги ахборот ресурсларининг гиперҳаволаларига ўтилганда, интернет-фойдаланувчи Порталдан чиқиб кетади. Портал, ташқи ахборот ресурсларида жойлаштирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва долзарблигига, уларнинг таркибидаги маълумотларни янгилаш даврийлигига жавоб бермайди.
Ўзларининг ахборот ресурсларида Порталга (шу жумладан, каталог элементлари, бўлимлар, график баннерлар ва б.) ўтадиган гиперҳаволани жойлаштириш истагида бўлган жисмоний ва юридик шахслар, мажбурий равишда Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор UZINFOCOMнинг Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳининг розилигини олишлари лозим.

Ўзларининг ахборот ресурсларида Порталга ўтадиган гиперҳаволани жойлаштирган ахборот ресурсларининг эгалари:

  • Ҳукумат порталига ўтадиган гиперҳавола бериш билан боғлиқ ноҳаққоний маълумотларни беришлари;
  • Порталга ўтадиган гиперҳавола берилган ресурсларида Порталнинг мақсади ва иш фаолияти тамойилларига мос келмайдиган маълумотларни жойлаштиришлари мумкин эмас.

Порталда жойлаштирилган маълумотлардан фойдаланиш ёки ушбу хабарноманинг шартлари билан боғлиқ саволларингизни Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳига юборишингиз мумкин.

Телефон: +99871-202-2-202 (759)
E-mail: govuz@uzinfocom.uz