Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар

Тошкент вилоятининг инвестиция ва саноат салоҳияти ривожланишининг имкониятлари ўрганилмоқда

05.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 4 январь куни Тошкент вилоятида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мувофиқлаштируви остида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг асосий фаолият йўналишлари ҳамда устувор вазифалари белгилаб олинди

04.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Шу йилнинг 4 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков раҳбарлигида Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари ва жорий йилдаги устувор вазифаларни муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рағбатлантиришга янгича ёндашув

04.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Шу йилнинг 3 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ишчи гуруҳи вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларини жалб этган ҳолда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ҳолатини ўрганиш ва келгусидаги жадал ўсишини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди.

Тартиб, интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир ходимнинг қатъий қоидасига айланади

30.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Уни агентлик директори А. Ортиқов олиб борди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди

30.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари - инвестициялар ва экспортни жалб этиш бўйича республика туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари учун семинар ташкил этди.

Давлат улуши бўлган корхоналар сони келгуси икки йилда камида 3 баробар қисқартирилади

29.12.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Инвестициявий ва ташқи савдо фаолияти соҳаларида 2020 йилнинг дастлабки натижалари ва 2021 йилга мўлжалланган вазифалар муҳокама қилинди

28.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков раҳбарлигида ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган видеоконференцияда 2020 йилда инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятининг натижалари муҳокама этилди ҳамда 2021 йилга инвестицияларни жалб этиш ва экспортни ошириш борасида стратегик мақсадлар ва устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Италия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган элчиси А. Пинна билан учрашув бўлиб ўтди

25.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Шу йилнинг 24 декабрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Италия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган элчиси А.Пинна билан учрашуви бўлиб ўтди.

Амирликларнинг “Масдар” компанияси Ўзбекистон Республикасида илк қуёш электр станциясини қуриш учун кредит битимларини имзолади

24.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Навоий вилоятида қуёш электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида қиймати 100 млн доллардан ортиқ кредит битимини имзолаш маросими бўлиб ўтди. 

Инвестициялар ва ташқи савдо соҳасига доир вазифалар белгиланди

23.12.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни инвестициялар ва ташқи савдо соҳасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда 2021 йилга мўлжалланган асосий вазифалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.

Давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди

23.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги Осиё тараққиёт банки ва хорижий экспертлар (ОТБ) билан ҳамкорликда илғор хориж тажрибасига асосланган корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқди. 

Қорақалпоғистон Республикасини жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича топшириқларнинг ижроси ўрганилди

20.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Умурзаков раҳбарлигида Нукус шаҳридаги студиядан вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият раҳбарларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шу йилнинг октябрь ойида ҳудудга амалга оширилган ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросининг мониторингини олиб боришга бағишланган видеоконференция ўтказилди.

Хоразм вилоятини жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди

20.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Урганч шаҳридаги студиядан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Умурзаков раҳбарлигида вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 12 ва 13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига амалга оширилган ташриф чоғида ҳудудни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича берилган кўрсатмаларининг ижросини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

"Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотларининг виртуал тақдимоти бўлиб ўтди

20.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 декабрь куни видеоконференция шаклида “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотларининг виртуал тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Покистон: икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш, Марказий ва Жанубий Осиё минтақасида барқарорлик ва ривожланишни мустаҳкамлаш истиқболлари

19.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 декабрь куни видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг савдо, тўқимачилик саноати ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдул-Раззоқ Довуд билан музокаралари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Япония кўп қиррали ҳамкорлигининг янги истиқболлари

15.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Японияга ташрифи доирасида Токио шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Япония ташқи ишлар вазири Тошимицу Мотэги билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни фаоллаштириш механизмлари муҳокама қилинди

14.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луиджи ди Майо билан видеоконференция шаклида музокаралари бўлиб ўтди.

Заводни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди

13.12.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳридаги “UzXCMG” қўшма корхонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал этишга манзилли ёндашув

12.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 10 декабрь куни видеоконференция шаклида Урганч шаҳридаги студиядан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида Хоразм вилоятини жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ишларнинг мониторингини олиб боришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.