Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди

2020-10-01 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти вазифасини бажарувчи Юрген Ригтеринк билан видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик масалаларига бағишланган музокараларни ўтказди.

Ю.Ригтеринк Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, ЕТТБнинг Республикадаги иқтисодий ўзгаришлар жараёнларини молиявий, инвестициявий ва маслаҳат бериш орқали қўллаб-қувватлашда давом эттириш нияти борлигини тасдиқлади.

ЕТТБ раҳбарининг вазифасини бажарувчиси Банк Директорлар Кенгаши томонидан куз-қиш даврида Ўзбекистон энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида “Иссиқлик электростанциялари” АЖ 88,6 млн евро миқдорида молиялаштирилиши маъқуллаганлиги тўғрисида Ўзбекистон томонига маълум қилди.

Шунингдек, ЕТТБ Масдар (БАА)нинг “Навоий вилояти Кармана туманида 100 МВт қувватга эга фотоэлектр станциясини қуриш” лойиҳасидаги тўғридан-тўғри инвестициялари амирлик компаниясига 60,0 млн доллар миқдорида маблағ ажратиш орқали қўллаб-қувватланиши билдирилди.

Видеоконференция давомида томонлар энергетика, соғлиқни сақлаш ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида Ўзбекистонда давлат хусусий шериклик шартларига асосланган истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Банкнинг кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш дастурини кенгайтиришга тайёрлиги таъкидланди, бу эса янги иш ўринлари яратиш ва мамлакат аҳолиси фаровонлигини ошириш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Музокаралар натижасида томонлар муҳокама этилган йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича кейинги қадамларни белгилаб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться