Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар

Ўзбекистон Республикаси инвестиция фаолиятининг 2020 йил январь-сентябрь ойлари якунлари

29.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг январидан сентябригача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестицияларининг умумий ўзлаштирилган ҳажми 7,2 млрд долларни, (шундан асосий капиталга – 5,7 млрд доллар) шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 4,8 млрд доллар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотларининг маблағлари – 2,3 млрд долларни ташкил этди.

Давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш бўйича янги ёндашувлар белгиланди

28.10.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Ривожланиш масалалари бўйича «ЕИ – Ўзбекистон» кичик қўмитасининг 3чи йиғилиши бўлиб ўтди

27.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Видеоконференция шаклида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси билан биргаликда ташкил этилган «ЕИ – Ўзбекистон» ривожланиш масалалари бўйича кичик қўмитасининг 3чи йиғилиши бўлиб ўтди.

Электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш вазифалари белгиланди

26.10.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Сирдарё вилоятида пахта йиғим-терими масалалари ўрганилди

26.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан пахта йиғим-теримининг бориши билан танишиш, мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун Сирдарё вилоятига сафарни амалга оширди.

Хитой Халқ Республикаси ва Корея Республикаси билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги вазифалар ижроси муҳокама қилинди

25.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 14 октябрда бўлиб ўтган кенгайтирилган видеоконференция давомида Хитой Халқ Республикаси ва Корея Республикаси билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, транспорт ва логистика ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича белгиланган вазифалар ижросининг видеоконференция шаклида муҳокамаси бўлиб ўтди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида экспорт фаолиятини рағбатлантириш ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилишга бағишланган вебинар бўлиб ўтди

25.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Президентнинг "Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, шунингдек, экспорт фаолиятини рағбатлантириш ва экспортчиларни амалий қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд бўлган ва янги татбиқ этилаётган чора-тадбирларни амалга оширишни муҳокама қилишга бағишланган вебинар бўлиб ўтди.

Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қўшимча имкониятлари ўрганилди

24.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 21-23 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раҳбарлари таркибидаги ишчи гуруҳ вилоятдаги ҳар бир туман ва шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш ва жадал ўсишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Бухоро вилоятига сафар ташкил этди.

Афғонистон ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди

21.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Афғонистон Ислом Республикасига ташрифи доирасида Кобул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ханиф Атмар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президенти Сума Чакрабартига "Дўстлик" орденини тошпириш маросими бўлиб ўтди

21.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида 2012 йил июль ойидан 2020 йил июль ойигача Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Президенти лавозимида фаолият юритиб келган С.Чакрабартига "Дўстлик" орденини тошпириш маросими бўлиб ўтди.

2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди

19.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича берилган топшириқларнинг мониторингини олиб бориш ҳамда мавжуд муаммоли масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларига ва Нукус шаҳрига сафарларни амалга оширди.

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

19.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Кудратов билан Венгриянинг экспортни ривожлантириш ва шарқий алоқалар бўйича давлат котибининг ўринбосарлари И.Йоо ва А.Барани ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди.

Миллий банкнинг илк еврооблигациялари халқаро капитал бозорида жойлаштирилди

15.10.2020ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

ТОШКЕНТ, 15 октябрь. /«Дунё» АА/. «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ томонидан Лондон фонд биржасида 5 йиллик 300 миллион долларга тенг еврооблигациялар муомалага чиқарилди, деб хабар бермолқда «Дунё» АА мухбири.

Экспорт режалари ва инвестиция лойиҳаларининг бажарилиши танқидий таҳлил қилинди

14.10.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси ҳамда Корея Республикаси билан ҳамкорликдаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар лойиҳалар ижросини танқидий кўриб чиқиш, янги ўсиш нуқталарини белгилашга бағишланган йиғилиш ўтказди.

АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорациясининг бош ижрочи директори А.Болер билан музокаралар бўлиб ўтди

12.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ва АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорациясининг (DFC) бош ижрочи директори А.Болер ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Хитойда бўлиб ўтадиган ШҲТ-2020 Халқаро савдо ва инвестициялар ярмаркасида иштирок этади

11.10.2020ШҲТМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

ТОШКEНТ, 10 октябрь. / «Дунё» АА /. Жорий йил 16-18 октябрь кунлари Хитойнинг Циндао шаҳрида (Шандун вилояти) бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг (ШҲТ) Халқаро савдо ва инвестициялар ярмаркасида Ўзбкистон ҳам иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жаҳон банки билан “Транспорт соҳасида давлат улуши мавжуд корхоналарни хусусий шерикчилик асосида ривожлантириш” юзасидан ҳамкорлик

09.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Жаҳон банки вакиллари билан ташкил этилган вебинарда, иқтисодиётда давлат хусусий шерикчиликнинг моҳияти, хорижий мамлакатлардаги мавжуд давлат хусусий шерикчилик корхоналари, юртимиздаги бу борадаги ҳолат тўғрисидаги маълумотлар айтиб ўтилди.

“Белдирсой-Чимён-Нанай” халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини жадал амалга ошириш бўйича Бошқарув кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

08.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари С.Умурзаков ва А.Абдуҳакимовнинг ҳамраислигида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Белдирсой-Чимён-Нанай” халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини жадал амалга ошириш бўйича Бошқарув кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги “bne IntelliNews” бизнес медиа компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

05.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Агентлик Германиянинг “bne IntelliNews” бизнес медиа компанияси билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади. Бу ҳақда бўдиб ўтган видео конференцияда сўз борди.

"Silverleaf" ва "Indorama" компаниялари раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди

05.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият юритаётган бир қатор хорижий инвесторлар билан хусусан, "Silverleaf International" компанияси асосчиси Д.Паттерсон ва "Indorama" компанияси бош ижрочи директори А.Лохия билан видеоконференция орқали музокаралар ўтказди.