Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар

Ўзбекистон ва ЕТТБ янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорликни кенгайтирмоқда

10.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков видеоконференция шаклида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Президенти Одиль Рено-Бассо билан музокаралар ўтказди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтиришнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди

10.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) бошқарувчи директори Ф.Малиж бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди. 

Қирғизистон Республикаси ҳукумати делегацияси Фарғона вилоятининг саноат салоҳиятини ўрганиб чиқди

10.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси чегараолди вилоятлари раҳбарлари ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг чегараолди вилоятларидаги ваколатли вакиллари Кенгашининг учинчи йиғилишини ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар доирасида Бош вазир вазифасини бажарувчиси А.Новиков бошчилигида ҳамда Баткен, Жалолобод ва Ўш вилоятларидаги Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг ваколатли вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат Қирғизистон Республикаси делегацияси Фарғона вилоятининг бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари ва объектларига ташриф буюриб, ҳудуднинг саноат салоҳияти билан танишди.

Фарғонада Ўзбекистон Республикаси чегараолди вилоятлари раҳбарлари ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг чегараолди вилоятларидаги ваколатли вакиллари Кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди

10.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Қирғизистон Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи А.Новиков билан учрашуви бўлиб ўтди.

Туризмни ривожлантириш ва спортни оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди

10.12.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

9 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

“Фаровонлик сари шериклик масалалари бўйича Европа Иттифоқи - Марказий Осиё мулоқоти” виртуал Иқтисодий форуми бўлиб ўтди

09.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7 декабрь куни “Фаровонлик сари шериклик масалалари бўйича Европа Иттифоқи - Марказий Осиё мулоқоти” виртуал Иқтисодий форуми бўлиб ўтди. 

Европа комиссияси Ўзбекистонга “GSP+” Преференциялар бош тизими бенефициари мақомини бериш тўғрисида муддатидан олдин қарор қабул қилди

01.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Европа комиссияси Ўзбекистон Республикаси томонидан “GSP+” Преференциялар бош тизими плюс бенефициар - мамлакати мақомини олиш учун юборилган ариза бўйича муддатидан олдин ижобий қарор қабул қилди.

Ўзбекистон – Озарбайжон ишбилармонлар кенгаши мажлиси

01.12.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон – Озарбайжон ишбилармонлар кенгашининг биринчи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилди.

“Олтин дафтар”га киритилган Корея Республикасидаги ватандошлар билан видеомулоқот бўлиб ўтди

30.11.2020ЁшларМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан “Олтин дафтар”га киритилган, мамлакатимизда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни режалаштираётган ватандошлар, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоят ва туман ҳкоимликлари мутассадди ходимлари ўртасида видеомулоқот шаклида учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантиришнинг янги механизмлари

30.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 27-29 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш бўйича Ҳукумат комиссияси аъзолари вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларини жалб этган ҳолда жойларга чиқиб Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ҳолатини ўрганиш ва унинг жадал ўсишини рағбатлантириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг мониторингини олиб борди.

Инвестиция ва ташқи савдо фаолиятини кучайтириш бўйича долзарб вазифалар белгилаб олинди

29.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

28 ноябрь куни Урганч шаҳридаги студиядан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси аъзолари, вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари жалб этилган ҳолда инвестиция ва экспортнинг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг юқори суръатларини сақлаб келмоқда

28.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Скляр билан икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари иштирокида музокаралари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

27.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков билан Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири П.Сийярто ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди.

Инвестиция лойиҳаларининг бажарилиши танқидий муҳокама қилинди

27.11.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев электротехника ва фармацевтика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Нефть-газ кимёси соҳасидаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди

25.11.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни нефть-газ кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар ҳолатига оид тақдимот билан танишди.

Хизматлар соҳасини ривожлантириш келгуси йилги устувор йўналиш этиб белгиланди

24.11.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Ҳокимларнинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳисоботлари тингланмоқда

24.11.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Кун тартибига иккита масала – ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантиришга доир келгуси вазифалар муҳокамаси киритилган.

Ўзбекистон туризм ва инвестиция салоҳияти Доҳада тақдим этилади

24.11.2020ТуризмМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Улуғбек Аъзамов ва «JTA International Holding» Қатар инвестиция холдинг компанияси президенти Амир Али Салеми ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хоразм вилоятини жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш имкониятларини ўрганиш ишлари давом этмоқда

23.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 21-22 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигидаги Ҳукумат комиссияси аъзолари вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларини жалб қилган ва жойларга чиққан ҳолда Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий ҳолатини ўрганиш ва унинг жадал ўсишини рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг мониторингини олиб бордилар.

Ўзбекистон ва Афғонистон таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолади

23.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати делегациясининг Тошкентга ташрифи чоғида Афғонистон Ислом Республикаси Олий таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида афғон талабаларини Ўзбекистонга таълим олиш учун юбориш тўғрисида ўзаро англашув Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.