Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хусусийлаштиришга оид қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

2020-09-28 | Иқтисодиёт

Агентлик, “KPMG” компанияси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари иштирокида “Ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёнларининг ҳуқуқий ва институционал асосларини мустаҳкамлаш” ҳамда “Хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган якуний семинар дастури видеоконференция орқали ўтказилди.

Ушбу вебинарда, Европа тикланиш ва тараққиёт банки грант маблағлари ҳисобига жалб қилинган “KPMG” ва “Dentos” компанияларининг консультантлари мазкур лойиҳалар юзасидан якуний тақдимотларини ўтказди.

“Хусусийлаштириш тўғрисида” ги Қонун лойиҳаси муҳокамасида ишлаб чиқилган терминларнинг тушунчалари ҳақида маълумот берилди. Лойиҳа муҳокамасида Агентлик иштирокининг аҳамияти ҳақида сўз борди. 

Ўз навбатида, экспертларнинг халқаро тажрибага таянган ҳолда хулосалари ва таклифлари ўртага ташланди. Тегишли хулосаларга келинди. 

Эслатиб ўтамиз. жорий йилнинг 31 сентябрь куни ушбу лойиҳанинг навбатдаги 3-семинари ўтказилади. Ундан сўнг мазкур лойиҳа ниҳоясига етади.

Вебинар якунида тез орада янги лойиҳарни ишлаб чиқиш ва ҳамкорликни юқори даражада давом эттиришга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Поделиться