Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича кейинги қадамлар кўриб чиқилди

20.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Қирғизистон Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи А.Новиков билан телеконференцалоқа орқали музокаралари бўлиб ўтди.

Хоразм вилоятининг жадал ривожланишини таъминлаш бўйича вазифалар қайта кўриб чиқилди

19.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш бўйича Ҳукумат комиссияси аъзолари тегишли вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг март ойида Хоразм вилоятига амалга оширилган ташрифи давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича берилган топшириқлар ижросининг мониторингини олиб бориш ҳамда вилоятда инвестиция, саноат ва иқтисодий фаолликни рағбатлантириш бўйича қўшимча захираларни аниқлаш мақсадида Хоразм вилоятига жўнаб кетди.

Ўзбекистондаги инвестиция фаолияти соҳасидаги жорий вазифалар муҳокама қилинди

15.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Қарши шаҳридаги студиядан видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалари бўйича Ҳукумат комиссияси аъзолари, вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларини жалб этган ҳолда мамлакатда инвестиция ва экспорт фаолиятининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Қашқадарё вилоятини жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича биринчи даражали чора-тадбирлар белгилаб олинди

15.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қашқадарё вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида берилган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишига қаратилган биринчи даражали чора-тадбирларни муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

АҚШ билан кўп қиррали ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

15.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни телеконференцалоқа орқали Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг АҚШ савдо вазири У.Росс билан музокаралари бўлиб ўтди. 

Афғонистон Миллий ярашув олий кенгаши Раиси А.Абдуллоҳ билан музокаралар ўтказилди

12.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Афғонистон Миллий ярашув олий кенгаши Раиси А.Абдуллоҳ билан музокаралари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон - БАА: инвестициялар, саноат, савдо соҳаларида шериклик

10.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодиёт вазири Абдуллоҳ бин Туқ ал-Маррий билан инвестициялар, саноат ва савдо соҳаларида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди.

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазирининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

09.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазирининг ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид ал-Наҳайён билан учрашуви бўлиб ўтди.

Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалалари ва Республикада экспорт фаолиятини кучайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

09.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Давлат корхоналарини трансформация қилиш ва давлат активларини хусусийлаштириш бўйича биринчи даражали чора-тадбирларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

09.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларни амалий бажарилишини ташкил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея Ҳукуматлараро қўмитасининг 10-чи йиғилиши

06.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни видеоконференция шаклида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея Ҳукуматлараро қўмитасининг 10-чи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистондаги Америка савдо палатасининг Президенти билан музокаралар бўлиб ўтди

06.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Америка савдо палатасининг Ўзбекистондаги Президенти (AmCham) Х.Миндерхуд билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Амирликлар ҳамкорлиги: тараққиёт ва истиқболлар

06.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Султон Ас-Сири ал-Қамзи билан учрашди.

Қирғиз Республикаси билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келгусидаги қадамлар муҳокама қилинди

06.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Р.Казакбаев билан учрашуви бўлиб ўтди.

Қозоғистон Республикаси билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича кейинги қадамлар белгиланди

03.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Скляр билан учрашуви бўлиб ўтди.

ИТСВ БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий Марказининг концепциясини ишлаб чиқмоқда

02.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Марказий Осиё мамлакатлари учун транспорт-логистика сектори сиёсий, иқтисодий ва географик нуқтаи назардан ривожланишнинг стратегик йўналиши ҳисобланади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари тадбиркорлари ва экспортчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ўрганилди

02.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 29 октябридан 31 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси вазирлик, идора, саноат бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларини жалб қилган ҳолда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тадбиркорлар ва экспортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида иш олиб борди.