Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновация

«Илм-фан ва инновацион ривожланиш» журнали Олий аттестация комиссиясининнинг илмий нашрлари рўйхатига киритилди

15.03.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

«Илм-фан ва инновацион ривожланиш» журнали Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3416-сон қарори ижроси доирасида ташкил этилган бўлиб, 2018 йил июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигида нашр қилинади.

Оролбўйи халқаро инновацион марказига япониялик мутахассислар ташриф буюрди

12.03.2019ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Оролбўйи халқаро инновацион марказига япониялик мутахассислар ташриф буюрди. Жорий йилнинг 10 март куни Нукусдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновацион марказида Япония делегацияси вакиллари - Киото университети профессори, Сув ресурсларини ўрганиш марказининг мутахассиси Кенжи Танакани ва Тохоку университети доценти, сунъий йўлдош кузатуви бўйича мутахассис Йошия Тоге билан учрашув бўлиб ўтди. 

Инновацион ривожланиш вазирлиги Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлди

11.03.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Мирзо Улуғбек номидаги Республика хайрия фонди раиси Оқил Умурзоқович Салимов раислик қилди. Йиғилишда Жамоатчилик кенгаши аъзолари, вазирлик раҳбарияти ва ходимлари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари иштирок этдилар.

ХТВ ва Microsoft ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини кўриб чиқди

11.03.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Microsoft корпорацияси делегацияси билан музокара ўтказди.

Ўзбекистон ва Россия илм-фан соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

07.03.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 4 март куни Иннновацин ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б. Шароф Ражжабоев ҳамда Россия Фундаментал тадқиқотлар Кенгашининг (РФТК) раиси ўринбосари Владимир Квардаков билан учрашди. Учрашув давомида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва РФТК ўртасида илмий ҳамкорликнинг мавжуд ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

DigiGirlz High Tech Camp Uzbekistan 100 нафар қизлар учун янги технологиялар дунёсини очди

06.03.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

8-март Халқаро хотин-қизлар куни арафасида турли ёшдаги 100 нафар қизлар иқтидорини оширишга ва технология соҳасига жалб этишга йўналтирилган DigiGirlz High Tech Camp Uzbekistan таълим дастурида иштирок этди.

Навбатдаги Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш Маркази ташкил этилди

06.03.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

5 мартда Интеллектуал мулк агентлиги ва “IP-CENTER​” ўқув маркази вакиллари билан Тошкент кимё-технология институти раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди.

Наманган вилоятида замонавий уруғчилик корхонаси ташкил этилади

04.03.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Наманган момиқ сочиқлари” МЧЖ таъсисчилигида Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги “Art soft tex claster” фермер хўжалиги негизида пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини тайёрловчи замонавий уруғчилик корхонаси ташкил этилиши режалаштирилди.

Лондондаги “Innovation 2019” электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича халқаро конференция

04.03.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Мазкур ташриф Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Буюк Британия давлат бошқарувининг Миллий мактаблари ўртасида ўзаро тушуниш Меморандумини амалга ошириш доирасида ташкил этилди. 

Наманганда ёш ихтирочилар ўртасида инновацион фестиваль-танлов ўтказилди

01.03.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Наманган шаҳрида бўлажак ихтирочилар ўртасида “Келажак сари инновацион технологиялар билан!” фестиваль-танлов ўтказилди.

“Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” II республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

27.02.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2019 йил 26 февраль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” II республика танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Инновация вазирлиги амалий илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмаларни молиялаштиришни бошлади

25.02.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

2019 йил 22 февраль куни Инновацион ривожланиш вазирлигида Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2019–2021 йилларга мўлжалланган амалий илмий-техник лойиҳалар, инновацион ишланмалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳа раҳбарларига сертификатларни тантанали топширди.

ТАТУда “ROBO CODERS 2019” танловининг финал босқичи бўлиб ўтди

25.02.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

24 февраль куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги кўмагида Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Centre” Инновация маркази дирекцияси ташаббуси билан ташкил этилган “ROBO CODERS 2019” Республика танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Оролбўйи халқаро инновация маркази мутахассислари Дубай тажрибасини ўрганади

22.02.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг 6 нафар мутахассиси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг (ICBA) бош офисига илмий амалиёт ўташ учун сафарга жўнаб кетди. Бир кун аввал Инновацион ривожланиш вазирлигида Халқаро инновация марказининг хорижга сафарбар қилинган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги, ирригация, ўсимликлар физиологияси йўналишларида фаолият юритаётган мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди.

Робототехниклар ўртасида «RoboCUP» телевизион мусобақаси эълон қилинади!

22.02.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш Улуғбек жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда юртимиздаги иқтидорли ёш робототехниклар ўртасида «RoboCUP» телевизион мусобақасини эълон қилади. 

Қорақалпоғистонда комплекс давлат хизматлари жорий этилади

22.02.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва БМТ тараққиёт дастурининг “Самарали давлат бошқаруви ва рақамли трансформацияни ривожлантиришга кўмаклашиш” лойиҳаси томонидан ташкил этилган Инновациялар ва бошқарув ечимлари лабораториясида Қорақалпоғистон Республикасидаги Давлат хизматлари марказларида операцион ва функционал жараёнларни оптималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини трансформациялаш натижаларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Электр энергетикаси соҳасини янада ислоҳ қилиш вазифалари белгиланди

20.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни электр энергетикаси тармоғида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва соҳани ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Тошкентда "EPAM Insider" анжумани ўтказилади

19.02.2019ИнновацияМанба: ЎзА

23 февраль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида юртимиз ахборот технологиялар соҳасидаги биринчи халқаро трендлар, дастурий лойиҳалар ва глобал инновацион дастурий таъминотларига бағишланган "EPAM Insider" анжумани бўлиб ўтади.

Big Idea Challenge – инновациялар танлови

19.02.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

18 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Британия кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Лондон Метрополитен университети билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Big Idea Challenge” стартап лойиҳалар танловининг 2чи босқичига старт берилди.