Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Оролбўйи халқаро инновацион марказига япониялик мутахассислар ташриф буюрди

2019-03-12 | Экология

Оролбўйи халқаро инновацион марказига япониялик мутахассислар ташриф буюрди. Жорий йилнинг 10 март куни Нукусдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновацион марказида Япония делегацияси вакиллари - Киото университети профессори, Сув ресурсларини ўрганиш марказининг мутахассиси Кенжи Танакани ва Тохоку университети доценти, сунъий йўлдош кузатуви бўйича мутахассис Йошия Тоге билан учрашув бўлиб ўтди. 

Япон делегациясини Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг Марказий Осиё ва Кавказорти давлатлари ҳудудий ваколатхонаси раҳбари, профессор Кристина Тодерич қабул қилди.

Учрашув Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг Марказий Осиё ва Кавказорти давлатлари ҳудудий ваколатхонасининг дастури доирасида Оролбўйи халқаро инновацион марказининг ишлаб чиқариш майдонида бўлди. Япониялик меҳмонлар Халқаро инновацион маркази кўчатхонасида етиштирилаётган тузга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар ниҳолларини кўздан кечирдилар.

Япониялик олимлар Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг Марказий Осиё ва Кавказорти давлатлари бўйича ҳудудий ваколатхонаси раҳбари, профессор Кристина Тодерич иштирокида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Жумладан, Мўйноқ туманида гидрометеопост ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди. Бундан ташқари, Орол денгизининг қуриб қолган тубидаги шўр тупроқдан туз ва гербецидларни чиқариб ташлашга ёрдам берувчи технологияни яратиш ҳамда муқобил энергия ҳисобидан ишловчи иссиқхона қуриш имкониятлари муҳокама этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться