Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновация

Белоруссиялик меҳмонлар Намангандаги Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди

21.09.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Белорусь Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари Игорь Тушинский бошчилигидаги делегация Наманган шаҳридаги Давлат хизматлари марказининг тажрибасини ўрганиш учун ташриф буюрди.

Ўзбeкистон Рeспубликаси Молия вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ҳамкорлик рeжалари

20.09.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Молия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров ва ИТБ Гуруҳи ҳамда Араб мувофиқлаштирувчи гуруҳи (АМГ) делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Стартапни йўлга қўймоқчимисиз? “Стартап-ташаббуслари”да иштирок этинг!

29.08.2018ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Ўзбекистон бўйлаб Ёшлар стартап-ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастурининг учинчи даврида иштирок этиш учун аризалар қабули бошланди. Жорий йилда бешта энг яхши жамоа стартапни яратишга оид улкан тажрибадан ташқари, ўз лойиҳаларини ривожлантириш учун пуллик сармояларга ҳам эга бўладилар.

Тошкентда “Ижтимоий соҳадаги инновациялар – жамият ривожининг муҳим омили” мавзусида форум бўлиб ўтади

26.08.2018ИнновацияМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни пойтахтимизда “Ижтимоий соҳадаги инновациялар – жамият ривожининг муҳим омили” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтади. 

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳиндистон билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

25.08.2018ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Ҳиндистонда сафарда бўлиб қайтди. Делегация аъзолари давлатимиз Раҳбарининг Ҳиндистонга бўлажак ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси ҳукумати ўртасида илмий-техникавий, инновацион соҳаларда ҳамкорлик тўғрисидаги Келишув лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Уруғлик пахта майдонларида апробация ишлари бошланди

17.08.2018ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида уруғчилик тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3683 сонли қарорида уруғчилик соҳасини тубдан такомиллаштириш, сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уларни халқаро бозорларга илгари суриш мақсадида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Озиқ-овқат саноати: инновацион ечимлар ва инвестициялар

10.08.2018ИнновацияМанба: ЎзА

Пойтахтимизда маҳаллий ва хорижий сармоядорлар иштирокида инвестициявий таклифлар бўйича ягона майдончанинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир мамлакатимиз озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалаларига бағишланди.
 

“Менинг инновацион ғоям” кўрик-танловининг республика босқичи

09.08.2018ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги томонидан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида жорий йилда илк маротаба “Менинг инновацион ғоям” кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Дронлар деҳқонларнинг оғирини енгил қиладими?

06.08.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда вазирлик ва қўмита ходимлари, мутахассислар ва илмий-тадқиқот соҳаси вакиллари иштирок этишди.

Инновацион лойиҳалар учун 4 йилда 800 миллиард сўм сарфланди

18.07.2018ИнновацияМанба: ЎзА

Мамлакатимизда илмий ва илмий-техникавий фаолиятни амалга ошириш, илмий-техникавий ва инновацион ривожланишни таъминлаш учун қулай шарт-шароитларни яратишда мавжуд молиявий ва моддий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон аллергияни даволашда Марказий Осиёда етакчига айланади!

09.07.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги етакчи Европа фармацевтика компанияларидан бири бўлган Inmunotek компанияси билан музокаралар олиб бормоқда. Инновация вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Inmunotek компаниясининг халқаро муносабатлар бўйича директори Хосе Ибарсена узоқ муддатли ҳамкорлик масаласини муҳокама қилдилар. Музокараларда, шунингдек, Молекуляр аллергология ва иммунология бўйича университетлар халқаро тармоғи вице-президенти Виктория Гариб ҳам иштирок этди.

Хитой вакиллари Ўзбекистонда инновацион саноат паркини ташкил қилишни таклиф этди

05.07.2018ИнновацияМанба: ЎзА

Инновацион ривожланиш вазирлигига Хитойнинг Чанша шаҳридаги Хай-тек миллий саноат ривожланиш зонасининг бош директори ўринбосари Чэн Дацин бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Инновацион лойиҳалар – ишлаб чиқаришга

03.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Навоийда “O‘zkimyosanoat” акциядорлик жамияти корхоналарида амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Жаҳон банки Инновация вазирлигининг лойиҳаларига кредит линиясини очишга тайёр

29.06.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланланиш вазирлигида вазир Иброҳим Абдураҳмонов Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиёдаги молия, рақобатбардошлик ва инновация масалалари бўйича Глобал амалиёт сектори раҳбари Мариализа Мотта билан учрашди. Учршувда, шунингдек, Жаҳон банкининг Марказий Осиёдаги Ҳудудий идораси бош иқтисодчиси Стефка Славова ва Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходими Сердар Жепаров иштирок этди. 

Пискент туманида Тошкент вилояти ёшлари инновацион ҳафталиги ўтказилди

19.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва бандлик бош бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирок этди.

Хитой компанияси Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш ниятида

11.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлигида Changan Automobile Group компанияси вакиллари иштирокида учрашув бўлди ҳамда ҳамкорлик қилиш ваЎзбекистон ҳудудида электр тортиш қуввати билан ишлайдиган автомобиллар ишлаб чиқариш имкониятлари муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилмоқда

07.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Яна 30 йилдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда? Мамлакатимиз The Global Innovation Index жаҳоннинг энг инновацион мамлакатлари топ-50 рўйхатига кириши учун нималар қилиниши керак?

Инновация ва истиқбол

02.05.2018Таълим Манба: ЎзА

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида “Замонавий узлуксиз таълим муаммолари: инновация ва истиқболлар” мавзуида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.

Ёш олимлар инновацион ғоялар ва технологияларни тадқиқ этишмоқда

01.05.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида «интеллектуал ва маданий салоҳиятнинг қандай ноёб бойлик экани, нодир талант эгаларини тарбиялаб камолга етказиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини унутишга ҳақимиз йўқ» деган сўзлари ҳар бир тадқиқотчини ўз устида янада кўпроқ ишлашга, тинмай изланишга илҳомлантиради.