Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновация

Илм-фан тараққиёт йўлини очиб беради

15.08.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Замонавий дунёда илм-фан тараққиёт воситаси бўлиб, дунё мамлакатлари иқтисодиётини инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим элементларидан биридир. Ўзбекистон йирик илмий марказ ҳисобланади — юртимизда ривожланган илмий-тадқиқот базаси ҳам мавжуд, илмий салоҳият ҳам етарли.

Мелиорация тармоқларини тозалашнинг Беларусь тажрибаси ўрганилмоқда

13.08.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлигининг танлови асосида Беларусь Республикасининг Миллий Фанлар Академиясида (БР МФА) қисқа муддатли илмий стажировка ўтаётган ёш олимларнинг икки нафари Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти илмий-тадқиқотчилари Жасурбек Нарзиев ва Айбек Сейтовдир. Улар сув хўжалиги ва мелиорация соҳасидаги янги технологияларни ўзлаштиришни ҳамда олган билимларини юртимиз иқтисодиёти ривожланиши учун татбиқ қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар.

Инновацион ривожланиш вазирлиги 15 нафар ёш олимни Германияга юборади

13.08.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Германия Таълим ва тадқиқотлар вазирлиги билан ҳамкорликда пухта тадқиқот режасига эга 15 тагача ўзбекистонлик ёш олимларнинг илмий ишланмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Германия тадқиқот институтларида икки ҳафта давомида малака оширишлари учун грант дастурини эълон қилади.

Каспий иқтисодий форуми: минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичи

13.08.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Жорий йил 11-12 август кунлари Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳридаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида “Каспий денгизи: халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш самаралари” мавзусида биринчи Каспий иқтисодий форуми бўлиб ўтди.

Электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда ҳамкорлик ўрнатилди

12.08.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлигида “E-Line Kazakhstan” компанияси билан ҳамкорликда электромобилларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида вазир ўринбосари Ойбек Норинбоев ва компания бош директори Р.Дюсенов билан учрашув ўтказилди. Бунда электромобилларни ишлаб чиқариш борасида ўзаро ҳамкорликда ишларни олиб боришга келишиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ва Тожикистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Фан ва янги технологияларни инновацион ривожлантириш маркази ўртасида меморандум имзоланди

12.08.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

2019 йилнинг 8–9 август кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ислом тараққиёт банки, БМТ Озиқ-овқат ташкилоти, Қурғоқчилик масалаларини тадқиқ этиш ва таълими бўйича халқаро платформа (International Platform for Dryland Research and Education – IPDRE), АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), ECFS ташкилоти ҳамда БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда манфаатдор томонлар билан биргаликда ташкил этилган кўп тармоқли форум якунланди.

Каспий иқтисодий форуми: Инновацион технологиялар ҳамкорликка йўл очади

12.08.2019ИнновацияМанба: ЎзА

Туркманистоннинг “Аваза” миллий туризм зонасида биринчи Каспий иқтисодий форуми бошланди.

Мактабгача таълим вазирлиги ва “Ўзавтосаноат” АЖнинг янги лойиҳаси: мобиль мактабгача таълим ташкилотлари

05.08.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

2019 йил 30 июль куни Мактабгача таълим вазирлиги “ISUZU HC-40” автобуслари базасида фаолият кўрсатувчи сайёр мактабгача таълим ташкилотлари лойиҳасини муҳокамага қўйди. Лойиҳа “Ўзавтосаноат” АЖ молиявий ва техник кўмагида амалга оширилади.

Ўзбекистонлик ёш олимлар Беларусь Миллий Фанлар академиясида оқсил ва пептидли дори препаратлар устида тадқиқотлар олиб бормоқдалар

01.08.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлигининг ташаббуси билан мамлакатимизнинг 100 нафарга яқин ёш олимлари ва 30 нафарга яқин олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проекторлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосарлари Беларусь Республикасида қисқа муддатли илмий стажировкани ўтамоқдалар. Ўзбекистон-Беларусь келишувлари доирасида ташкил этилган ёш олимларнинг илмий стажировкаси Минск шаҳридаги ташкил қилинган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Беларусь Республикаси Фанлар академияси билан қўшма илмий лабораториялар ташкил этади

31.07.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 29 июль куни Инновацион ривожланиш вазирлигининг масъул ходимлари ва ҳозирги кунда Беларусь Республикасида илмий стажировкада бўлиб турган 130 га яқин ёш олимлар Беларусь Фанлар академияси Президиумига ташриф буюрдилар.

“RoboCup” телемусобақа ғолиблари “Asian Science Camp”нинг очилиш маросимида иштирок этди

30.07.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

29 июль куни Хитой Халқ Республикасининг Шаньтоу шаҳрида XIII халқаро нуфузли илмий оромгоҳ — “Asian Science Camp”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Шаньтоу университети ва Guangdong Technion Israel Institute of Technology институтлари кампусида бўлиб ўтмоқда.

Инновацион ривожланиш вазири Қорақалпоғистонда сафарда бўлди

29.07.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

27-28 июль кунлари Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлди ва қатор учрашувлар ўтказди, вазирлик томонидан Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Кореянинг Эксимбанки томонидан Тошкент шаҳар транспорт инфратузилмаси учун янги концепция тақдим этилди

26.07.2019ИқтисодиётМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Жанубий Корея делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда “Интеграциялашган жамоат транспорти стратегиясини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш” мавзуси муҳокама этилди. 

Нобель мукофоти лауреатининг иқтисод бўйича назарияси юртимизда синовдан ўтказилади

22.07.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

19 июль куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури томонидан ташкил этилган Инновациялар ва бошқарув ечимлари лабораториясида “Туртки бериш назариясининг давлат секторида қўлланилиши” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ўз ҳудудингиз логотипини танлашда иштирок этинг, онлайн овоз беринг!

08.07.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўз ҳудудингиз логотипини танлашда иштирок этишни хоҳлайсизми? Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон ҳудудлари логотиплари танловига йўлланган лойиҳалар орасидан энг саралари танлаб олинганини маълум қилади. 

Замонавий агрологистика марказлари барпо этилиб, қишлоқ хўжалигида кооперация кенгайтирилади

04.07.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат товарлари сифатини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Чет эл журналистлари «НАВОИЙ» ЭИЗ фаолияти билан танишмоқда

20.06.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
2019 йилнинг 20 июнь куни «Навоий» эркин иқтисодий зонаси директори Ҳабиб Абдуллаевнинг таклифига биноан хорижий оммавий ахборот воситларининг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган вакиллари Навоий вилоятига келдилар.

Сув хўжалиги ташкилотларига инновацион ускуналар топширилди

20.06.2019ТехнологияларМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ҳудудларда фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ ходимларга сув сатҳи ва сарфини бир вақтда ўлчайдиган махсус ускуналарни тантанали топшириш маросими ўтказилди.