Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” II республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

2019-02-27 | Инновация

2019 йил 26 февраль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” II республика танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танловда халқаро ташкилотлар вакиллари, вазирликлар, агентликлар раҳбарлари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, Ўзбекистон ихтирочи аёллар маркази, Республика Эксперт Кенгаши аъзолари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Танловнинг биринчи босқичида халқ хўжалиги учун илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган 4000 дан зиёд техник лойиҳалар, инновацион таклифлар ва ихтиролар тақдим этилди. Иштирокчилар: талаба ва ўқувчи қизлар, ихтирочи аёллар, рационализаторлар, муҳандислар, дастурчилар, дизайнерлар, врачлар, фармацевтика соҳаси вакиллари, мутахассислар ҳамда тадбиркор аёллар.

“Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” II республика танлови якуний босқичида 300 нафардан ортиқ иштирокчилар танлов учун мўлжалланган ўз лойиҳаларини Республика Эксперт Кенгашига тақдим этдилар. Тақдим этилган лойиҳаларнинг 100 та энг яхшиси танлаб олинди. Мазкур лойиҳалар муаллифлари танлов ғолибларига айландилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться