Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновация

Ҳиндистоннинг юқори рейтингга эга илмий журналларида ўзбекистонлик тадқиқотчиларнинг мақолалари чоп этилади

18.10.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ташаббуси билан ёш олимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Scopus ва Web of science базасига киритилган Ҳиндистон Республикасининг юқори рейтингга эга илмий журналларида илм-фан соҳасининг 5 та муҳим йўналиши бўйича ушбу журналларнинг махсус сонлари нашр этилади.

Пойтахтимиздаги учта «Баркамол авлод» болалар мактабида RoboCraft курслари очилди

18.10.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Тошкент шаҳридаги учта «Баркамол авлод» болалар мактабида RoboCraft курсларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бошқарув инновациялари кунлари: катта маълумотлардан блокчейнгача

17.10.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби, БМТ Тараққиёт дастури томонидан ташкил этилган Бошқарув инновациялари кунлари доирасида хорижий ва маҳаллий экспертлар томонидан семинарлар ўтказилмоқда, маърузалар ўқилмоқда, муҳокамалар қизғин кечмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Фан ва технологиялар вазирлиги ўртасида 2019-2022 йилларда фан, технология ва инновация соҳасида ҳамкорлик дастури тасдиқланди

16.10.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси ходимларидан иборат делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Фан ва технологиялар вазирлиги ўртасида имзоланган меморандум доирасида тайёрланган “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Фан ва технологиялар департаменти ўртасида “2019-2022 йилларда фан, технология ва инновация соҳасида ҳамкорлик дастури” тасдиқланди.

Ҳинд компанияси билан сунъий интеллектни ривожлантириш, инновацион ишланмаларни яратиш ва трансфер қилиш бўйича меморандум имзоланди

16.10.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси ходимларидан иборат делегациясининг Ҳиндистон Республикасига хизмат сафари давомида Ҳиндистон илмий-инновацион фаолият субъектлари – илмий марказлар, инновация ва технологиялар трансфери марказлари, технопарклар фаолияти ва тажрибасини ўрганиш мақсадида ташрифлар ва учрашувлар ташкил этилди.

Халқаро амалий семинар бўлиб ўтмоқда

16.10.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкентда биринчи марта “International Hotel Tashkent" меҳмонҳонасида 15-16-октябрь кунлари “Стартап экотизимларининг минтақавий ҳамкорлиги рақамли иқтисодиёт ўсишининг асосий омили" мавзусида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Халқаро электралоқа иттифоқининг амалий семинари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистонда экин навлари синови инновацион усулда такомиллаштирилади

15.10.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Жорий йилнинг 9-12 октябрь кунлари ташкил этилган "Золотая осень – 2019" - 21-Россия агросаноат кўргазмасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази вакилларидан иборат делегация ҳам иштирок этди.

“Инновация элчилари” Германиянинг таълим ва тадқиқотлар бўйича федератив вазирлигига ташриф буюрдилар

15.10.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Германиянинг инновацион экотизими ва илм-фан соҳасидаги ютуқлари билан танишиш мақсадида сафарга чиққан ёш олимлардан иборат делегация Германиянинг таълим ва тадқиқотлар бўйича федератив вазирлигига ташриф буюрди. Делегация аъзолари вазирлик фаолияти ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиш билан бир қаторда турли интерфаол машғулотлар орқали ўз илмий ишлари ва тадқиқотлари натижаларининг юртимиз илм-фан ва инновацион экотизимида қандай ўрин эгаллаши мумкинлигини таҳлил қилдилар.

Инновация вазирлиги Япония билан илмий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

11.10.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари в.б. Шароф Ражаббоев бошчилигидаги делегация Япониянинг Токио ва Киото шаҳарларига ташриф буюрди. Делегация раҳбари “Илм-фан ва технологияларнинг жамиятдаги ўрни” 16-чи Форуми доирасида ташкил этилган вазирлар иштирокидаги давра суҳбатида қатнашди.

Оролбўйини экологик инновация ва технологиялар ҳудудига айлантириш масалалари муҳокама этилди

11.10.2019ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида БМТ Тараққиёт дастури экология масалаларни молиялаштириш ижрочи Координатори Прадип Курукуласурия раҳбарлигидаги БМТ Тараққиёт дастурининг Нью-Йорк ва Истамбул офислари экспертлари делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

БМТ ТД ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда Акселаратор лабораторияси ишга тушди

09.10.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 7 октябрь куни БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастури Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда «Акселератор лабораторияси» деб номланган янги ташаббусни йўлга қўйди. Мазкур лабораторияни расман ишга тушириш маросими Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида бўлиб ўтди. Тадбирда БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска ҳамда  Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров иштирок этди.  

ТАТУда “SMART CITY” халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда

09.10.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

“Ўзбекистон-Германия 2019” илмий-тадқиқот дастурининг режасига биноан 2019 йил 7-11 октябрь кунлари Германиянинг Ольденбург университети, ТАТУ, ТАТУ Самарқанд, Нукус ва Урганч филиаллари ҳамкорлигида ТАТУда “SMART CITY” мавзусида Ўзбекистон-Германия халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Энг яхши стартап учун 50 минг доллар берилади

27.09.2019ИнновацияМанба: ЎзА

26 сентябрь куни пойтахтимиздаги "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуида ўзбекистонлик талабалар ўртасида "mGovAward" давлат мобиль иловаларини ишлаб чиқиш бўйича республика танловининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Инновацион ривожланиш вазирлигида янги турдаги, юқори самарадор қурилиш материаллари кўргазмаси ташкил этилди

20.09.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси қошидаги Қурилиш материаллари саноати илмий-техникавий кенгаши ҳамкорликда республикамиздаги қурилиш материаллари соҳасида мавжуд илмий ва инновацион, янги турдаги, юқори самарадор қурилиш материаллари, ишланмалар ва технологиялар кўргазмаси ташкил этилди .

Инновация вазирлиги Global Robot Business Forum-2019 да иштирок этиш учун танлов эълон қилади

19.09.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Daegyeong Robot Enterprise Promotion Association (REPA) билан ҳамкорликда Тэгу шаҳрида (Корея) бўлиб ўтадиган «Global Robot Business Forum-2019» да иштирок этиш учун танлов эълон қилади.

София технопарки ва “Яшнобод” инновацион технопарки ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди

19.09.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров Болгарияда бўлиб ўтган ўзбек-болгария бизнес-форумида иштирок этиш асносида София технопаркига (Sofia Tech Park) ташриф буюрди.

Тошкентда Саноат робототехникаси бўйича II Саммит ўтказилади

17.09.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 2 октябрь куни пойтахтимизнинг Wyndham Hotel меҳмонхонасида Саноат робототехникаси бўйича иккинчи саммит бўлиб ўтади. Мазкур тадбир 2018 йилнинг ноябрь ойида ташкил этилган Саноат робототехникаси бўйича биринчи саммитнинг давоми бўлиши кутилмоқда. Маълумки, юқори технологиялардан фойдаланиш келажакда давлатлар иқтисодиётининг қай даражада ривожланишини белгилайди, шу муносабат билан саноатни автоматлаштириш учун зарур бўлган робототехника ва ускуналарнинг энг сўнгги авлодлари билан танишиш, уларни қўллаш юртимиз корхоналарини янги технологик даражага олиб чиқиши кутилмоқда.

“Стартап-ташаббуслар” ёшларнинг инновацион ғоялари ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш дастури

16.09.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшларнинг инновацион ғоялари ва бизнес лойиҳаларини рағбатлантириш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги БМТ Тараққиёт дастурининг Россия Федерацияси томонидан молиялаштириладиган “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида “Стартап-ташаббуслар” ёшларнинг инновацион ғоялари ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш дастурининг 4-даврини амалга оширмоқда.