Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазирлиги Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлди

2019-03-11 | Жамият

Жорий йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Мирзо Улуғбек номидаги Республика хайрия фонди раиси Оқил Умурзоқович Салимов раислик қилди. Йиғилишда Жамоатчилик кенгаши аъзолари, вазирлик раҳбарияти ва ходимлари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда Фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш бошқармаси бошлиғи О.Тўйчиев сўзга чиқиб, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан робототехника соҳасида амалга оширилган ишлар ва истиқбол режалари тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, Турин университети ректори Конгратбай Шарипов робототехникани ривожлантиришда амалга оширилаётган ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар ҳақида сўзлади.

Кейинги навбатда сўзга чиққан вазир ўринбосари Ю. Мансуров илмий ишланмалар ва технологияларни тижоратлаштириш ҳамда трансфер қилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди. Инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича 157 млрд. сўм қийматидаги лойиҳалар, жумладан саноат соҳасида 23 та, қишлоқ хўжалигида 19 та, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида 7 та, ахборот технологиялари йўналишида 3 та та инновацион ишланмалар тижоратлаштирилаётганини қайд этди.

Вазир ўринбосари О.Норинбоев эса молия-иқтисод секторига инновацияларни жорий қилиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўзлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 октябрдаги ПФ-5583-сонли “Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги Фармонининг моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди. Хорижий инвесторларни жалб қилиш ҳамда инвестицион лойиҳалар салмоғини янада ошириш мақсадида инвестицион ва бошқарув компаниялар ҳамда венчур фондлар фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилгани айтди.

Ижро аппарати бошқармаси бошлиғи И.Бердибеков 2018 йилда вазирликда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ва уларда келтирилган масалаларни қонун доирасида ҳал этилишининг таҳлили бўйича батафсил маълумотлар берди. 2018 йилнинг 12 ойи давомида вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларга жисмоний ва юридик шахслардан жами 950 та мурожаатлар келиб тушган. Бевосита вазирлик ва унинг тизимига келиб тушган 624 та мурожаатдан 579 таси (92,7%) қаноатлантирилди ва тушунтириш берилди, 42 (6,7%) та мурожаат тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 326 та мурожаатдан 271 таси (83,1%) қаноатлантирилди ва тушунтириш берилди.

Илм-фан ва илмий техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Б.Пардаев Давлат илмий-техник дастурлари доирасида илмий-техник кенгашлари томонидан молиялаштиришга тавсия этилган баҳсли лойиҳаларни Жамоатчилик кенгаши муҳокамасига қўйди. Жамоатчилик кенгаши “Лаёқатли спортчиларни танлаб олишда генетик, физиологик ва биокимёвий кўрсаткичларга асосланган инновацион усулларни ишлаб чиқиш” мавзусига қайта танлов эълон қилиниши зарурлигини, Ўзбекистонда мавжуд археологик объектларни ўрганиш орқали осмон остидаги археологик музейлар ташкил этиш бўйича тушган иккита лойиҳани эса молиялаштириш кераклигини тавсия этдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться