Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновация

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги Корея Республикаси Илм-фан ва ахборот коммуникация технологиялари вазирлиги билан меморандум имзолади

23.04.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

19 апрель куни Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Корея Республикаси Илм-фан ва ахборот коммуникация технологиялари вазири Ю Ёнг Мин илм-фан, технологиялар ва инновация соҳаларида ҳамкорлик бўйича Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар.

Инновацион ривожланиш вазирлиги билан Корея Республикасининг Кичик ва ўрта бизнес ҳамда стартаплар вазирлиги меморандум имзолади

19.04.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

18 апрель куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Корея Республикасининг Кичик ва ўрта бизнес ҳамда стартаплар вазири Пак Юн Сун ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.

Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар зонаси

17.04.2019ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ”Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар зонаси” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжумани Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновацион маркази ташкил этилганига роппа роса ярим йил бўлган санада ўтказилаётгани боис, тадбир марказнинг оммавий ахборот воситалари вакиллари олдидаги ярим йиллик ишлари бўйича ўзига хос ҳисобот бўлди, деса бўлади.

Янги ўқув йилида ўқувчилар QR кодли дарсликлардан фойдаланадилар

16.04.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг сентябрь ойидан, яъни янги ўқув йилидан бошлаб умумий мактабларнинг 8-синф ўқувчиларига география фани инновацион дарслик ёрдамида ўтилади. Дарслик Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ходими Жаҳонгир Мусаев томонидан яратилган бўлиб, китоб саҳифаларида ўрин олган QR кодлар орқали турли қизиқарли (харита, диаграмма, инфографика, аудио, видео, матн кўринишидаги) маълумотлар билан танишиш мумкин.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Туркиянинг ТИКА ваколатхонаси билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

16.04.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Давлат ва жамият қурилишига инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси мутахассислари ҳамда Туркиянинг Ўзбекистондаги ТИКА ваколатхонасининг раҳбари Али Ихчсан Чағлар ўртасида ижтимоий йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

“Бизнес-акселератор” ўқув-амалий марказида Болалар инновацион технопарки ташкил қилинади

10.04.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди: https://regulation.gov.uz/uz/document/3077.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионатининг саралаш турининг миллий босқичини эълон қилади!

09.04.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

2019 йилнинг 4 апрель кунидан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда The Global Education and Leadership Foundation жамғармаси (tGELF, Таълим ва етакчиликни ривожлантириш соҳасидаги халқаро жамғарма, Ҳиндистон) Global Entrepreneurship Network (GEN, Глобал тадбиркорлик тармоғи) билан ҳамкорликда“Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионати” (Entrepreneurship World Cup)нинг миллий саралаш босқичида иштирок этиш учун рўйхатга олиш бошланганини эълон қилади. Танлов Саудия Арабистони Қироллиги валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Ал Сауд ташаббуси билан MiSK жамғармаси томонидан ташкил этилган.

Ўзбекистон Беларусь билан ҳамкорликда илмий лабораториялар очиш таклифини берди

09.04.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Беларусга илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, қўшма лабораториялар очишни таклиф қилди. Бу ва бошқа муҳим масалалар Беларусь Республика Кенгаши раиси Михаил Мясниковичнинг Тошкент делегацияси билан бўлган учрашувида муҳокама қилинди, деб хабар беради БЕЛТА мухбири.

Инновацион ривожланиш вазирлиги стартап лойиҳаларни молиялаштирмоқда

02.04.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 1 апрель куни Инновацион ривожланиш вазирлиги стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун сертификатлар тақдим этди.

Болгарияда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг инновацион таълим имкониятлари бўйича маъруза қилинди

02.04.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Тошкент давлат иқтисодиёти университети вакиллари жорий йилнинг 11-16 март кунлари Болгариянинг “Ангел Канчев” Русе университетида ERASMUS+ лойиҳаси доирасида ташкил этилган дастлабки учрашувда иштирок этдилар.

Инновацион ривожланиш вазири ҳиндистонлик ҳамкорлар билан учрашди

28.03.2019ИнновацияМанба: ЎзА

Инновацион ривожланиш вазирлигида Ҳиндистоннинг “India Builders Corporation” (IBC) компанияси вакиллари билан учрашув бўлди.

Сирожиддин Саййиддан ўзи таълим олган мактабга туҳфа

27.03.2019ЖамиятМанба: ЎзА

19 март куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида китоб мутолаасига қизиқишини ошириш масаласи кенг муҳокама қилинган эди. Ш.Мирзиёев ўз нутқида, жумладан, шундай деди: “Бош вазирдан бошлаб, туманлар раҳбарлари, барча депутатлар, келинглар, ўзимиз ташаббус кўрсатайлик ва ўзимиз ўқиган тумандаги мактабларга 10-20 тадан китоб совға қилайлик. Ҳамма ҳам китоб ўқийвермайди, бироқ ёшларимизга улар керак”.

Ўзбекистон Республикасида Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказларини ривожлантириш ва патент маълумотлар базаларидан фойдаланиш

27.03.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

26-27 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (Агентлик) билан Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикасида Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказларини ривожлантириш ва патент маълумотлар базаларидан фойдаланиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

“Илм-фан ва технологияларда хотин-қизлар” Марказий Осиё ҳафталиги ёхуд АҚШ лик инвесторлар танлайдиган стартаплар

27.03.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 25-30 март кунлари Ўзбекистонда илк бор ижтимоий соҳаларда инновациялар ва инсон капиталига инвестициялар мавзусига қаратилган “Илм-фан ва технологияларда хотин-қизлар” Марказий Осиё ҳафталиги ташкил этилмоқда. Ҳафталикда иштирок этиш учун АҚШ нинг Кремний водийсидаги Google, Apple, Amazon, Mozilla каби компанияларда етакчи лавозимларда фаолият юритаётган хотин-қизлар таклиф этилди.

Ўзбекистонда илк инновацион QR кодли шеърий тўплам нашр этилди

25.03.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъатга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар Уюшмаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази билан ҳамкорликда китобхонликни кенг ва мақсадли тарғиб қилиш, ўқувчиларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлашнинг инновацион усулларини жорий этмоқда.

GMP талабларига жавоб берадиган илмий-технологик марказ ишга туширилди

19.03.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институтида 3 та модулдан иборат “GMP талаблари бўйича дори воситалари субстанцияларни ишлаб чиқариш технологияларини синаш илмий-технологик маркази” жорий йилнинг 18 март куни очилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдуваҳидов, ЎзР ФА президенти Бехзод Юлдашев, ЎзР Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, шунингдек, академиклар, етакчи олимлар ва мутахассислар, хорижий ҳамкорлар иштирок этишди.

Инновация вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси ташкил этилади

15.03.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва илмий-ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.