Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Илм-фан ва инновацион ривожланиш» журнали Олий аттестация комиссиясининнинг илмий нашрлари рўйхатига киритилди

2019-03-15 | Фан

«Илм-фан ва инновацион ривожланиш» журнали Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3416-сон қарори ижроси доирасида ташкил этилган бўлиб, 2018 йил июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигида нашр қилинади.

Журнал республикамизда илм-фан, миллий иқтисодиёт ва сиёсий тизим ҳамда таълим тизимининг ривожланишига кўмаклашиш, мамлакатимиз олимлари, мутахассислари, докторантлари, мустақил тадқиқотчилари ва ОТМ профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган изланишларнинг илмий аҳамияти ҳамда бу борадаги фаоллигини оширишни ўз олдига мақсад қилиб олган.

Нашрдаги мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилади. Мақолаларни танлаб олиш мезонлари ОАК талабларидан келиб чиқиб белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2019 йил 28 февралдаги 262/9.2-сон қарори билан «Илм-фан ва инновацион ривожланиш» журнали техника, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёт фанлари бўйича ОАКнинг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться