Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ХТВ ва Microsoft ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини кўриб чиқди
2019-03-11 | Таълим
Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Microsoft корпорацияси делегацияси билан музокара ўтказди.
Учрашувда Microsoft компаниясидан Марказий ва Шарқий Европадаги Microsoft таълими тармоғи билан ишлаш раҳбари Теодора Варбанова, Microsoft таълими тармоғи билан ишлаш раҳбари Нурлан Жонибек ва Microsoft компаниясининг Марказий Осиёдаги раҳбари Олег Кузмин иштирок этди.
Музокаралар давомида ХТВ ва Microsoft ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.
Жумладан, ёшларнинг ахборот технологиялари соҳаси бўйича билимларини оширишга қаратилган IT-nation лойиҳасида иштирок этиши муҳокама этилди.
Microsoft вакиллари томонидан мактабларда Imagine Academy дастурини жорий этиш таклифи берилди. Мазкур дастур ахборот технологияларига оид турли ўқув дастурларини тақдим этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги