Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Навбатдаги Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш Маркази ташкил этилди
2019-03-06 | Фан
5 мартда Интеллектуал мулк агентлиги ва “IP-CENTER” ўқув маркази вакиллари билан Тошкент кимё-технология институти раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди.
Саноатнинг барча соҳаларини қамраб олиш мақсадида Тошкент кимё-технология институти базасида навбатдаги Технология ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилиши бўйича келишилди ва ҳужжатлар имзоланди.
Маълумки мазкур олий таълим муассасаси озиқ-овқат маҳсулотлари кимёси, ноорганик моддаларни ишлаб чиқариш, шунингдек ёқилғи ва органик моддалар кимёвий технологияси бўйича юқори квалификацияга эга мутахассисларни тайёрлайди.
Шунингдек, институт ўқитувчилари, докторантлари ва тадқиқотчилари учун “Интеллектуал мулк объектлари муҳофазаси” мавзусида семинар ва Агентлик фаолияти бўйича давра суҳбати ўтказилди, берилган саволларга тўлиқ жавоблар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги