Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновация

Смарт технологиялар ёшларни музейларга жалб қилади

13.11.2018ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ғоялар ҳафталиги “InnoWeek-2018” да энг яхши инновацион лойиҳа номинациясида ғолиб бўлган “SMART CHAIN” компанияси Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш ва музейлар фаолиятини янада яхшилаш борасида инновацион ёндашувларни таклиф этди.

Ўзбекистон офтальмологияси янги босқичга чиқади

09.11.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги DCM инновацион клиникасида Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети илмий-тадқиқот офтальмология маркази билан ҳамкорликда илмий-ўқув семинари ташкил этилди. 

"ScienceThon by C.A.T": стартап акселератор иштирокчилари учун илк семинар-тренинг ўтказилди

08.11.2018ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Стартаплар ижтимоий-иқтисодий муҳитнинг жадал ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Стартап бу ёш, инновацион компания бўлиб, унинг асосида янги ғоя ёки технология ётади. Бундай компанияларнинг муваффақиятли ривожланиши учун уларни моддий, инфратузилмавий ва тажриба жиҳатдан қўллаб-қувватлаш лозим.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Кембридж Инновацион паркининг Хитой Маркази: уч томонлама ҳамкорлик бошланиши!

08.11.2018ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда “Кембридж Инновацион паркининг Хитой Маркази”/“Cambridge Accelerate” ўртасида ҳамжиҳатлик тўғрисида меморандум тузилди. Меморандумни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда “Cambridge Accelerate” муассиси ва бош директори Женни Вонг имзоладилар.

“Инновацион менежмент” ўқув-тренинг малака ошириш курслари ўтказилди

05.11.2018ИнновацияМанба: ЎзА

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан таълим жараёнига инновацион методикаларни жорий этиш, ўқув дастурларини ишлаб чиқариш билан ҳамоҳанглигини таъминлаш ва профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш мақсадида Тошкент Халқаро Вестминстер университетида жорий йилнинг 29 октябрь–2 ноябрь кунлари Олий таълим муассасаларининг илмий-ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг илм-фан бўйича директор ўринбосарлари учун “Инновацион менежмент” ўқув-тренинг малака ошириш курслари ўтказилди.

Проректорлар ва директор ўринбосарлари инновацион менежментни ўрганишмоқда

30.10.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

29 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Инновацион менежмент” ўқув тренинги ўз ишини бошлади. Тошкент Халқаро Вестминстер университетида бўлаётган тренингда олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновация масалалари бўйича проректорлари, илмий-тадқиқот муассасалари директор ўринбосарлари иштирок этишмоқда. Тадбирни Инновацион ривожланиш вазири ўринбосарлари Азимжон Назаров ва Йўлбарсхон Мансуров очиб бердилар.

Проректорлар учун инновацион менежмент сабоқлари бошланди

29.10.2018ИнновацияМанба: ЎзА


Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан таълим жараёнига инновацион методикаларни жорий этиш, ўқув дастурларини ишлаб чиқариш билан ҳамоҳанглигини таъминлаш мақсадида “Инновацион менежмент” ўқув-семинари бошланди.
 

Энг яхши стартап асосчиси Исроилда бўладиган тадбирда қатнашади

29.10.2018ИнновацияМанба: ЎзА

“InnoWeek-2018” тадбири доирасида мамлакатимиздаги 12 энг яхши стартаплар Исроилда бўладиган тадбирда Ўзбекистонни тақдим этиш ҳуқуқи учун мусобақалашди. Ўзбекистондаги мусобақа ғолиби 2-7 декабрь кунлари Исроилдаги тадбирда иштирок этиш учун ушбу мамлакатга боради. 

“INNOWEEK” – ишончли ҳамкорлар топиш учун ажойиб имконият

24.10.2018ИнновацияМанба: ЎзА

“Ўзэкспомарказ”да Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этган “INNOWEEK” – инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди. 

Фарғонада илк ёшлар инновация маркази очилади

23.10.2018ИнновацияМанба: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар инновация марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “Ёшлар инновация маркази” давлат унитар корхонаси иш бошлайди.

Пойтахтимизда “INNOWEEK” инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди

23.10.2018ИнновацияМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да хорижий илмий-инновацион марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес инкубаторларнинг фаол иштирокида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган “INNOWEEK” инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди. 

«INNOWEEK» инновацион ғоялар ҳафталиги юзасидан Ёшлар пресс клубида пресс брифинг бўлиб ўтди

23.10.2018ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

2018 йил 22 октябрь куни «INNOWEEK» инновацион ғоялар ҳафталиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосарлари, маҳаллий ва халқаро журналистлар иштирокида Ёшлар пресс клубида пресс брифинг бўлиб ўтди. 

«INNOWEEK» инновацион ғоялар ҳафталигига марҳамат!

19.10.2018ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги  жорий йилнинг 22–26 октябрь кунлари миллий кўргазмалар комплекси «UzEkspoMarkaz»да чет эл илмий-инновацион марказлари, инвестицион жамғармалари, технологик агентликлари, технопарклари ва бизнес инкубаторларининг фаол иштирокида «INNOWEEK» инновацион ғоялар ҳафталигини ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи Халқаро инновация маркази тузилади

17.10.2018ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Айни кунларда Самарқандда бўлиб ўтаётган «Орол денгизи ҳавзасида турғун бошқарув ва ижтимоий барқарорликни илгари суриш учун инновацион ёндошувлар» мавзусидаги Халқаро форумининг илк куни ўз ишини бошлади. 

Тошкентда Инновацион клиника очилди

15.10.2018ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

2018 йилнинг 12 октябрь куни Тошкентда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида DM Инновацион клиникаси очилиши бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, инновацион клиниканинг асосчиси Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими, тиббиёт фанлари номзоди Зулфия  Мақсудова, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Илмира Боситхонова ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам  Икромов сўзга чиқдилар. 

Ўзбекистонлик мутахассислар молекуляр аллергология асослари билан танишдилар

12.10.2018ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Аллергология бўйича ўзбекистонлик бир гуруҳ мутахассислар Халқаро молекуляр аллергология ва иммунология тармоқ университети (INUNIMAI)нинг клиник ва илмий базаси бўлган Киевдаги Украина молекуляр аллергология ва иммунология мактабида малакаларини оширдилар.  

Инновация вазирлигида шарқ табобати бўйича хитойлик олимлар билан учрашув бўлди

08.10.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Юлбарсхон Мансуров Фудан университети профессори Донг Жинг-Ченг, Ўзбек-Хитой савдо уюшмаси Бошқарув кенгаши раиси Чанг Кинг хоним ҳамда мазкур уюшма маслаҳатчиси Қодир Юсупов билан учрашди.

Янги журнал инновацион ғояларни тарғиб қилади

08.10.2018ИнновацияМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” номли илмий журнали чоп этила бошлади.