Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновация

«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони кимларга берилади?

10.01.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўтган "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш" йилида "Инновацион ғоялар етакчиси" кўкрак нишони таъсис этилган бўлиб, у инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш ва уларни амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшган ёш олимлар ва талабалар ҳамда ташаббускор фуқароларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш ва эришган ютуқларини муносиб тақдирлаш мақсадида берилади. 

Startup Mix #40 конференциясида иштирок этинг!

10.01.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида жорий йилнинг19 январь куни Startup Mix #40 конференцияси ўз ишини бошлайди.

Инновацион ривожлантириш кенгаши

08.01.2019ИнновацияМанба: ЎзА

Навоийда ишбилармон тадбиркорлар ҳамда янгидан фаолият бошламоқчи бўлган ёшларнинг инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватловчи ва таклифларни ишлаб чиқувчи, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ташкил этишда янги ғоялар ҳамда энг илғор хориж тажрибаларини амалиётга жорий қилиш бўйича таклифларни шакллантирувчи “Инновацион ривожлантириш кенгаши” ташкил этилди.

Инновацион ўқув-семинар таълимни ривожлантиришга хизмат қилади

04.01.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида икки кунлик ўқув-семинар бўлиб ўтмоқда.

Пойтахт ҳокимлиги инвесторлар учун яна бир қулайлик яратди

29.12.2018ИқтисодиётМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркор ва инвесторларга қулайлик яратиш мақсадида, янги tashinvest.uz интерактив портал фаолиятини йўлга қўйди. 

Инновацион ривожланиш вазирлиги “Buyuk Kelajak” билан меморандум имзолади

10.12.2018ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда “Buyuk Kelajak” Халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Меморандумни вазир ўринбосари Йўлбарсхон Мансуров ва “Buyuk Kelajak” ХННН ижрочи директори в.б. Зуҳра Азимова имзоладилар.

Инновацион технологиялар ва ёшлар

07.12.2018ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2018 йилнинг 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан  “Инновацион технологиялар ва ёшлар: имкониятлар, вазифалар ва истиқболлар” мавзусида конференция ўтказилди.

Ўзбекистонда инновацион аллергия паспорти яратилди

04.12.2018ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари халқаро экспертлар билан ҳамкорликда ноёб ҳужжат – молекуляр даражада аллергик таъсирчанлик паспорти, оддийроқ қилиб айтадиган бўлса, аллергия паспортини жорий этиш бўйича дастурни амалга оширмоқдалар.

Тошкентда Бошқарув инновациялари кунлари: давлат бошқарувини такомиллаштиришда инновацион ёндашувлар

04.12.2018ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

“Бошқарув инновациялари кунлари”нинг расмий очилиш маросими Тошкент шаҳрида 3-5 декабрь бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Тадбир Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури, Тошкентдаги Британия элчихонаси томонидан ташкил этилган.

Дастурлаш бўйича “TUIT OPEN 2018”​ мусобақаси якунланди

27.11.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 24-25 ноябрь кунлари “TUIT OPEN 2018”​ дастурлаш бўйича мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Tashkent City – Президент эътиборидаги лойиҳа

20.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Tashkent City халқаро бизнес маркази қурилишини яна бир бор кўздан кечирди. 

Тиббиётга инновациялар: ўзбек-хитой илмий-технологик парки ишга тушмоқда

19.11.2018ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Яқин кунларда пойтахтимизнинг Юнусобод туманида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ўзбек-хитой илмий-технологик парки ишга туширилиши кутилмоқда. Анъанавий шарқ даволаш усуллари асосидаги Хитой тиббиёт марказига бугунга келиб 20 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган бўлиб, 300 та иш ўрни ташкил этилиши назарда тутилган. Бу марказнинг ўзига хослиги шундан иборатки, унда ҳам шарқ табобатининг асрлар давомида синовдан ўтган даволаш услублари, ҳам ғарб тиббиётининг илғор натижаларидан фойдаланилади.

«Стартап-ташаббуслари» дастурининг учинчи босқичи ўз ишини бошлади

19.11.2018ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

13 ноябрь куни Ёшларнинг стартап-ташаббусларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган дастур ўз ишини бошлади. Танлов саралашининг натижасига кўра, «Стартап-ташаббуслари» дастурининг учинчи даврида бутун Тошкентдан топширилган 32 та стартап-лойиҳа иштирок этмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон вилоятларидан топширилган лойиҳалар орасида танлови бўлиб ўтмоқда, ва улар учун маҳаллий семинарлар ва мастер-класслар ташкил этилади.

Инновацион технологиялар татбиқ этилмоқда

16.11.2018ИнновацияМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти томонидан “Инновацион технологиялар асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини юксалтириш” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди.

Инновация ва тараққиёт

15.11.2018ИнновацияМанба: ЎзА

Термизда “Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси – тараққиёт омили” мавзуида семинар бўлиб ўтди.

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров: "Илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш ва молиялаштириш тизимларини такомиллаштиришда фаол бўлайлик!"

14.11.2018ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

“Барчамиз бир ҳақиқатни унутмаслигимиз керак: қонуннинг бирдан-бир манбаси ва муаллифи том маънода халқ бўлиши шарт.