Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Робототехниклар ўртасида «RoboCUP» телевизион мусобақаси эълон қилинади!

2019-02-22 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш Улуғбек жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда юртимиздаги иқтидорли ёш робототехниклар ўртасида «RoboCUP» телевизион мусобақасини эълон қилади. 

«RoboCUP» мусобақаси  Робо-сумо ҳамда Робо футбол йўналишдан иборат бўлиб, 2  ёш тоифаси ўртасида ўтказилади.

Робо сумо йўналиши ардуино платформасида ясалган, ўзини ўзи бошқарувчи 16 та робот ўртасида ўтказилади. Ушбу йўналишда қатнашиш учун 2 кишидан иборат бўлган жамоа ўз роботини ясаши керак.  Мусобақа ғолиблари Хитойда бўлиб ўтадиган Аsian Science Camp оромгоҳида қатнашишлари учун йўлланма берилади.

Робо футбол йўналиши Lego конструкторларида ясалган роботлар ўртасида ўтказилади. Мусобақа ғолиблари Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетига кириш учун 30% қўшимча балларга эга бўлади ҳамда эсдалик совғалари топширилади. 

Мусобақага қатнашиш учун барча жамоалар онлайн ариза тўлдиришлари талаб этилади. Аризалар 2019 йилнинг 5мартига қадар reg.mininnovation.uz сайти орқали қабул қилинади.

Йилнинг энг инновацион лойиҳасида иштирок этинг!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться