Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Лондондаги “Innovation 2019” электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича халқаро конференция
2019-03-04 | Инновация
Мазкур ташриф Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Буюк Британия давлат бошқарувининг Миллий мактаблари ўртасида ўзаро тушуниш Меморандумини амалга ошириш доирасида ташкил этилди.
Маълумот учун: “Innovation 2019” – бу дунёдаги давлат хизматчилари учун давлат бошқарувида инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни рағбатлантиришга қаратилган халқаро конференция.
Сафар доирасида Буюк Британия Адлия вазирлиги ва Лондон шаҳар ҳокимиятида уларнинг фаолиятида инновацион технологиялардан фойдаланиш тажрибаси билан яқиндан танишиш учун учрашувлар бўлиб ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги