Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Россия илм-фан соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
2019-03-07 | Фан
Жорий йилнинг 4 март куни Иннновацин ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б. Шароф Ражжабоев ҳамда Россия Фундаментал тадқиқотлар Кенгашининг (РФТК) раиси ўринбосари Владимир Квардаков билан учрашди. Учрашув давомида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва РФТК ўртасида илмий ҳамкорликнинг мавжуд ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
В. Квардаков икки мамлакат ўртасидаги илмий ҳамкорлик ҳақида сўзларкан, сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги илмий шерикликнинг тез суръатларда ривожланаётганини кузатиш мумкинлигини қайд этди. Ҳар икки давлат олимларида катта қизиқиш уйғотган ҳамкорликдаги фундаментал илмий тадқиқотлар бўйича танловнинг йўлга қўйилгани бунинг яққол мисолидир. Хусусан, олимлардан кутилганидек 30-40 та эмас, 150 та аризанинг тушди. Бу фактнинг ўзи илмий алоқаларнинг нақадар муҳимлигини, ҳамкорликдаги фундаментал илмий тадқиқотларнинг қай даражада долзарб эканини намойиш этди.
– Россия бундан кейин ҳам икки давлатнинг ҳамкорликдаги илмий-тадқиқот лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди, – деди. – Айниқса, ёш олимларнинг биргаликдаги фаолиятларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.
РФТКда ҳар йили барча МДҲ давлатларининг илмий-тадқиқот институтлари ёш ходимлари стажировка ўташ учун танловларда иштирок этадилар.В. Квардаков Ўзбекистонлик ёш олимларни ҳам мазкур стажировкаларни ўташ ва грант лойиҳаларида қатнашишга таклиф этди.
Шунингдек, Россия билан Беларусь ўртасида ёш олимлар танлови ўтказиш ҳақида келишуви бўлганидек, худди шу амалиётни Ўзбекистон билан ҳам амалга ошириш бўйича таклифлар берилди. Бу илмий алоқаларни мустаҳкамлашга, икки давлат ёш тадқиқотчиларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади, келажакда шаклланажак илмий жамоатчиликнинг яқинлашишига сабаб бўлади.
Музокаралар натижаларига кўра, Иннновацин ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б. Шароф Ражжабоев ва Россия Фундаментал тадқиқотлар Кенгашининг (РФТК) раиси ўринбосари Владимир Квардаков Ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзоладилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги