Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Технологиялар

Ахборот хавфсизлиги бўйича семинар бўлиб ўтди

16.06.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Маълумки, мамлакатимизда ахборот хавфсизлигини таъминлаш муҳим ва долзарб масала ҳисобланиб бу соҳада ҳукуматимиз, ваколатли органлар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, барча ташкилотлар томонидан доимий равишда тегишли чоралар кўриб келинади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2017 йилда 5151 та мурожаатни қабул қилди

16.06.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳаси мамлакатимизда энг йирик аудиторияга хизмат кўрсатувчи тизимлардан бири ҳисобланади. 

IUT талабалари Кореядаги ёзги мактабда қатнашадилар

14.06.2017Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети(IUT)нинг 10 нафар талабалари 2017 йилнинг 17 июль-4 август кунлари Корея Республикасидаги Инҳа университетининг Ёзги мактабида иштирок этадилар.

SAP компаниясининг МДҲ давлатлари билан ишлаш бўйича директори билан учрашув бўлиб ўтди

14.06.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

13 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида SAP компаниясининг МДҲ давлатлари билан ишлаш бўйича директори И.Юрьев билан учрашув бўлиб ўтди.

Компьютерлаштириш ва келажак касблари

13.06.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида шу мавзуга бағишлаб ташкил этилган семинарда жамиятни компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг меҳнат бозоридаги ўзгаришларга ҳамда янги мутахассисликлар пайдо бўлишига таъсири муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси очилиш маросимида иштирок этди

10.06.2017СиёсатМанба: ЎзА

Остона, 9 июнь. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади. 

Кўргазмада Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Хитой, Германия, Буюк Британия, Франция, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, Вьетнам, Арманистон, Покистон, Озарбайжон, Беларусь, Куба, Туркманистон, Руминия, Бразилия сингари 120 дан зиёд давлат ўзининг технологик, илмий, маданий ютуқларини намойиш этмоқда. 

Вазирликда рақамли соҳа истиқболи учун зарур касбий кўникма ва салоҳият муҳокама қилинди

09.06.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2017 йилнинг 7 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «АКТ соҳасида ҲР: рақамли соҳа етакчиларининг салоҳияти ва касбий истиқболи» мавзуида очиқ семинар ташкил этилди. Унда тизимдаги муассасаларнинг 40 дан ошиқ раҳбарлари, мутахассислар иштирок этдилар.

Ўзбекистон киберспорти янги марраларни кўзламоқда

07.06.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Ўзбекистон компьютер ва киберспорт ўйинлари ассоциацияси “IeSF” халқаро е-спорт федерациясининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди. Бу юртимизда киберспортни янада ривожлантириш ва киберспортчиларимиз маҳоратини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон қизлари халқаро танловнинг ярим финалига чиқди

04.06.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Мамлакатимизнинг уч жамоаси “Technovation Challenge” халқаро танловининг ярми финалига йўлланма олди. Энди улар бошқа мамлакатлар жамоалари билан АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида бўлиб ўтадиган якуний босқичда иштирок этиш учун баҳслашади.

Самарқанд "ақлли шаҳар"ларни бунёд этиш мавзусидаги халқаро семинарга мезбонлик қилмоқда

02.06.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Самарқандда "Шаҳарлар ва жамиятларда "интернет-буюм"ларни татбиқ қилиш" мавзусида амалий семинар иш бошлади. Семинар бевосита Халқаро электралоқа иттифоқи ташаббуси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Инновацион технологиялар меҳнат унумдорлигини оширади

02.06.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Пойтахтимизда маҳаллий компаниялар ва корхоналарнинг меҳнат унумдорлигини янада ошириш мақсадида замонавий технологиялардан фойдаланиш масаласига бағишланган “Sap” инновацион форуми бўлиб ўтди.

Янги лойиҳа тақдимоти

31.05.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

«Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида «Маркетинг ва бошқарувда коммуникация» мавзуида анжуман ўтказилди.

ИУТ ва UZINFOCOM кадрларни тайёрлаш соҳсида ҳамкордик қиладилар

31.05.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (ИУТ) ва «UZINFOCOM» Компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази ДУК ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзолашди.

Томошабинлар фикрини эътиборга олиб

31.05.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Пойтахтимизда бўлиб ўтган Миллий медиа-кенгаш тақдимотида Ўзбекистонда телевидение аудиториясини аниқлаш тизими жорий этилиши ҳақида сўз юритилди.

Алоқачиларга мўлжалланган «Алоқачи» тариф режаси жорий қилинди

30.05.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

«Ўзбектелеком» АКнинг UZMOBILE Миллий алоқа оператори Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги таркибига кирувчи корхона-муассасаларнинг ходимлари учун «Алоқачи» деб номланган махсус тариф режасини жорий қилди.

Вазирликнинг навбатдаги Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди

30.05.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

29 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда алоқа тармоқлари сифати, интернетнинг миллий сегменти ва контент ривожи, рақамли технологияга ўтишнинг техник ва технологик ҳолати каби масалаларга эътибор қаратилди.

ТАТУ абитуриентларга ҳужжатларни электрон жўнатиш имконини беради

26.05.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети «Бакалаврликка қабул қилиш учун ҳужжатларни электрон шаклда қабул қилиш» лойиҳасини синовдан ўтказмоқда. Электрон хизмат Ягона давлат хизматлари порталида жорий қилинмоқда.

Вазирлик сайтининг янги талқинини синаб кўришга таклиф қиламиз

26.05.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

25 май куни Интернет тармоғининг new.mitc.uz манзилида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг веб-сайти янги талқинда синов тариқасида ишга туширилди. Сайт дизайнини тайёрлашда унинг ахборотни узатишда замонавий тарзда ихчам ва аниқ интерфейсга эга бўлиши, фойдаланувчига маълумотни осон ва тез топишга хизмат қилиши – ишлаб чиқарувчилар учун бош мақсад қилиб олинган.

ТАТУда абитуриентлар учун биометрик назорат тизими ўрнатилади

25.05.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда ўзининг тест синовлар ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ этмоқда.

27 май куни «Маркетинг ва бошқарувда коммуникация» мавзусида «4R» анжумани ўтказилмоқда

25.05.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2017 йилнинг 27 май куни соат 10:00 да, «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасининг ITC-конференц залида «Маркетинг ва бошқарувда коммуникация» мавзусига бағишланган «4R» анжуман ташкил этилмоқда. Анжуманда маркетолог, давлат идоралари ахборот хизматлари ва турли соҳа вакиллари фаолиятида замонавий алоқа турлари ва усулларидан сифатли фойдаланишнинг аҳамиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилади.