Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Технологиялар

«Aloqabank»нинг «Резидент» тарифи IT-саноат учун янги даврни бошлаб беради

29.12.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» ҳамда «Aloqabank» АК ўртасида имзоланган келишувга кўра, 2018 йилнинг илк кунларидан бошлаб марказга аъзо компаниялар «Резидент» тарифи доирасида янги имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин. Энг муҳими эса, уларни банк операцияларини амалга оширишда юзага келадиган барча бюрократик масалаларни ҳал этишдан озод қилади.

Инҳа университети вице-президенти ташриф буюрди

28.12.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

27 декабрь куни Жанубий Кореянинг Инҳа университети вице-президенти Инкё Чонг бошчилигидаги делегация вазирликка ташриф буюрди.

Замонавий тармоқ мутахассислари танлови

27.12.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан вилоят корхона ва ташкилотлари ўртасида “АКТ – 2017” кўрик-танлови ўтказилди.

Муваффақиятли стартап яратиш сири

27.12.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида беларуслик мутахассислар иштирокида ташкил этилган семинар шу мавзуга бағишланди. Унда ғояларни муваффақиятли стартапга айлантиришнинг асосий босқичлари, АТ-лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

«UZ» домен ҳудуди тараққиёти

25.12.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

«UZ» домен ҳудуди маъмурияти интернет тармоғи миллий сегментида доменлар ўсишининг рекорд кўрсаткичларини қайд этди. Ташкилот расмий веб-сайтидан олинган маълумотларга кўра, охирги ойнинг ўзида 15 мингдан ортиқ домен рўйхатдан ўтган.

Инновация маркази кўмагида маҳаллий IT-компаниялар халқаро кўргазмада иштирок этадилар

22.12.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Миллий дастурий таъминот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган «Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази кўмагида юртимиздаги IT-компаниялар Ҳиндистоннинг нуфузли «INDIASOFT 2018» кўргазмасида иштирок этиш имконига эга бўладилар. 

Ягона порталда кўрсатилаётган онлайн солиқ хизматлари

13.12.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

my2.gov.uz манзилида ишга туширилган янги талқиндаги Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда татбиқ қилинган интерактив хизматлар зарур ҳужжат ва маълумотларни тез ва осон усулда олиш, солиқ хизматларидан масофадан туриб самарали фойдаланиш имконини беради. Қуйида ана шундай хизмат турлари билан сизни таништирамиз. 

Oracle​ вакиллари ташриф буюришди

10.12.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

7 декабрда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Oracle​ компаниясининг Россия ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий директори Олег Жуков билан учрашув ташкил қилинди.

Белоруссия дастурий таъминот саноати тажрибаси ўрганилди

05.12.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Белоруссия Юқори технологиялар парки асосчиси Валерий Цепкало иштирокида шу йилнинг 4 декабрида махсус семинар ташкил қилинди. Унда давлат органларининг масъул ходимлари қатнашдилар.

Вазирлик «Siemens» компанияси билан меморандум имзолади

16.11.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов Германия Федератив Республикасига ташрифи доирасида 15 ноябрь куни «Siemens AG» концернининг Мюнхенда жойлашган бош қароргоҳида бўлиб, унинг Россия ва Марказий Осиё бўйича президенти Ази Рольанд Буш билан учрашди.

Телекоммуникация технологиялари муҳокама қилинди

01.12.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Пойтахтимизда Халқаро электр алоқа иттифоқи билан ҳамкорликда ишлаш ва уюшмага аъзо давлатлар учун яратилган шароитларга бағишланган минтақавий семинар бўлиб ўтди.

АКТ вазирлиги ҳамда Корея Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

29.11.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 22-25 ноябрь кунлари Кореяга қилган ташрифи доирасида, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазири Ким Бу Кюм билан музокаралар ўтказди.

Тошкент шаҳрида Халқаро Электралоқа Иттифоқининг ҳудудий семинари бўлиб ўтмоқда

29.11.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

11 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Халқаро Электралоқа Иттифоқининг «Халқаро Электралоқа Иттифоқи билан ҳамкорлик: аъзо давлатлар, соҳалар ва илмий йўналишда фаолият кўрсатувчи ташкилотлар. ХEИ нинг таркиби ва ишлаш услублари» мавзуидаги минтақавий семинари бўлиб ўтди.

Умумий таҳдидларга жамоавий жавоб

28.11.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази мутахассислари Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЭИ) томонидан Молдова пойтахти Кишинёв шаҳрида ташкил этилган "Cyber Drill Alert" киберхавфсизлик бўйича минтақавий ўқув машқларида иштирок этди.

Ягона порталда автотранспорт эгалари учун 3 та онлайн хизмат кўрсатилмоқда!

26.11.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my2.gov.uz) да ҳозирда автомобил эгалари учун 3 та интерактив хизматлар кўрсатилмоқда. Уларнинг ёрдамида юртдошларимиз вақт ҳамда маблағларини тежаб қолишлари мумкин. Улар тўғрисида қуйида маълумот берамиз. 

Талабалар учун "Microsoft"дан бепул дастурий таъминот

25.11.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

"Microsoft" корпорацияси вакиллари Тошкентдаги Инҳа университети маъмуриятига "Microsoft Imagine" дастурининг 1000 ваучерини топширди. Бу ваучерлар университет талабаларига "Microsoft" корпорацияси томонидан яратилган дастурий таъминотни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш воситаларидан бепул фойдаланиш имкониятини беради. 

АКТ делегацияси Корея Республикаси олий таълим муассасалари билан музокаралар ўтказди

24.11.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги Инха Университети раҳбариятидан иборат Ўзбекистон делегацияси Корея Республикаси етакчи олийгоҳлари-Сеул миллий университети (Seoul National University​), Корё университети (Koreya University​) ва Ёнсей университети (Yonsei University​) раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

“Science Leader” Web of science award номинацияси бўйича ғолиблар тақдирланади

22.11.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги, халқаро Clarivate Analytics компанияси ва “E-LINE PRESS” МЧЖ ҳамкорлигида Халқаро илм-фан кунига бағишлаб “Science Leader” Web of science award халқаро соврин ғолибларини тақдирлаш ўтказилади.

"ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди

22.11.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

"TETRASOFT GROUP" маъсулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан дорихоналарнинг дори воситалари билан ишлайдиган бўлимларида ҳисобот бериш, иш юритиш ва ҳисоботларни тўлиқ автоматлаштиришни таъминлаш учун мўлжалланган тизим яратилди.