Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
27 май куни «Маркетинг ва бошқарувда коммуникация» мавзусида «4R» анжумани ўтказилмоқда
2017-05-25 | Технологиялар
2017 йилнинг 27 май куни соат 10:00 да, «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасининг ITC-конференц залида «Маркетинг ва бошқарувда коммуникация» мавзусига бағишланган «4R» анжуман ташкил этилмоқда. Анжуманда маркетолог, давлат идоралари ахборот хизматлари ва турли соҳа вакиллари фаолиятида замонавий алоқа турлари ва усулларидан сифатли фойдаланишнинг аҳамиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилади.
2017 йилнинг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинишини, давлатимиз раҳбари томонидан давлат идоралари олдига жамоатчилик, хусусан аҳоли ва бизнес вакиллари билан алоқаларни ривожлантиришнинг замонавий усул ҳамда воситаларидан фойдаланиш вазифасининг қўйилгани-бугун ҳар бир соҳа вакилидан аҳоли ва истеъмолчилар билан алоқаларни ўрнатишнинг замонавий усулларини жорий қилиш, жумладан офлайн ва онлайн хизматлар орқали ўзаро маълумот алмашиш муҳитини ташкил қилишни талаб қилмоқда.
Бепул асосда ташкил этилаётган анжуман қатнашчилари корпоратив ва жамоатчилик билан ўзаро алоқаларни ривожлантиришда марказлашган коммуникация тизимларининг аҳамияти, онлайн ва офлайн медиа хизматларни жорий қилиш орқали давлат бошқарувида қулай эркин ахборот алмашиш муҳитини яратишнинг замонавий тенденциялари, ахборот хизматлари ва ОАВ ўртасида самарали мулоқотни ташкил этиш каби мавзуларда замонавий билим ва кўникмаларга эга бўладилар.
Анжуманда Ўзбекистонда маркетинг ва жамоатчилик билан алоқаларда етакчи компания раҳбарлари, бу йўналишда тажриба ва малакага эга пешқадам мутахассислар, вазирлик ва идораларнинг ахборот хизматлари ходимлари иштирок этадилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги