Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Технологиялар

Вазирлик делегациясининг Минскдаги учрашувлари хусусида

24.04.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2017 йилнинг 17-19 апрель кунлари Ўзбекистон Республикасининг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Алоқа соҳасида ҳудудий ҳамдўстлик ташкилотига аъзо мамлакатлардаги алоқа маъмурлари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши доирасида Беларусия Республикасининг Минск шаҳрида бўлиб, Беларусия Республикасининг Алоқа ва ахборотлаштириш вазири Сергей Попков, Россия Федерациясининг Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири Николай Никифоров, Қозоғистон Республикаси Ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаев ҳамда Қирғизистон Республикаси Ахборот технологиялари ва алоқа бўйича давлат қўмитаси раҳбари Эшмамбет Аматовлар билан икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга оид учрашувларда иштирок этди.

АКТ – тадбиркорга кўмакчи

21.04.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ахборот технологияларининг жадал ривожланиши жамиятда кечаётган жараёнларга ижобий таъсир кўрсатиб, ислоҳотлар самарадорлигини оширади, аҳоли манфаатларини таъминлашга хизмат қилади, янги-янги имкониятлар эшигини очади. Бу, айниқса, жамиятнинг ишбилармонлик кайфиятини белгилаб берувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик секторининг жадал тараққий этишида муҳим омил ҳисобланади.

ИУТ профессори Халқаро Фанлар академиясининг эътирофига лойиқ топилди

21.04.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг физика фани ўқитувчиси Ҳусниддин Олимов Халқаро Фанлар академияси (The World Academy of Science, Twas)нинг ривожланаётган мамлакатлардаги 45 ёшгача бўлган ёш олимлари учун мукофотини қўлга киритди.

Ўзбекистон делегацияси Алоқа соҳасида ҳудудий ҳамдўстликнинг олий органи йиғилишида иштирок этди

20.04.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

18 апрель кунлари Беларусия Республикасининг Минск шаҳрида Алоқа соҳасида ҳудудий ҳамдўстлик ташкилотига аъзо мамлакатлардаги алоқа маъмурлари раҳбарлари кенгашининг 52-мажлиси ҳамда МДҲ давлатларида ахборотлаштиришни мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 23-йиғилиши бўлиб ўтди. 

Uzmobilе: янги хизмат турлари кўпаймоқда

20.04.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Медиа-холл» мажмуасида Uzmobile миллий оператори фаолияти ва келгуси режаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Журналистлар UZMOBILE Миллий оператори фаолияти билан танишдилар

19.04.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2017 йилнинг 18 апрель куни Тошкент шаҳрида UZMOBILE Миллий оператори GSM тармоғининг ишга туширилганига 2 йил тўлиши муносабати билан матбуот анжумани ташкил этилди. 

Янги технологиялар сабзавотчиликка

19.04.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Андижонда сабзавотчиликни ривожлантириш, соҳага янги технологияларни жорий этиш, томорқадан унумли фойдаланиш, сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва экспорт ҳажмини ошириш масалаларига бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

DVB-T2 стандартини қўллаб-қувватлайдиган телевизорлар харид қилишни тавсия қиламиз

14.04.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугун Ўзбекистонда рақамли телевидениенинг DVB-T2​ стандарти кенг жорий қилинмоқда. Энди аналог телеузатиш стандарти ўтмишда қолди. Шу сабабли, телевизор харид қилиш истагидаги фойдаланувчилар харид чоғида телевизорда DVB-T2​ стандартини қўллаб-қувватлаш функциясининг мавжудлигига албатта эътибор қилишлари керак. Қуйида харид давомида телевизорнинг мазкур жиҳатига эътибор қилиш ва унинг зарурати хусусида маълум қиламиз.

“Ўзбектелеком” АК хавфсиз ва фойдали контентга эга «ZiyoNET» тариф режаларини тақдим қилди

30.03.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Божхонада интерактив хизматлар – тадбиркорлар учун таянч

29.03.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Давлат божхона қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг I ярим йиллиги учун “Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси”га мувофиқ оммавий ахборот воситалари учун “Божхонада интерактив хизматлар – тадбиркорлар учун таянч” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

АКТ соҳаси мутахассислари учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

25.03.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ташкил этилган меҳнат ярмаркасига АКТ соҳаси мутахассислари, олий ва ўрта махсус таълим масканларини битирувчи ёшлар таклиф этилди. 

Ҳурматли фуқаролар!

24.03.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Жисмоний шахсларни солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказиш ва уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш давлат солиқ инспекциялари томонидан бепул амалга оширилади.

Uzmobile миллий оператори абонентларига давлат органлари сайтларидан бепул фойдаланиш имконияти яратилди

20.03.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда Uzmobile миллий оператори абонентларига интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz), Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат портали (gov.uz), шунингдек, давлат органларининг сайтларидан бепул фойдаланиш имконияти яратилди. 

Давлат кадастрининг геоахборот базаси яратилмоқда

15.03.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан мамлакатимизда давлат кадастрлари ягона тизими яратилиши бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 

Замонавий технологиялар – инсон кўмакчиси

03.03.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институтида илмий семинар бўлиб ўтди. Унда фавқулодда вазиятларда аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича фан ва технологияларнинг замонавий ютуқлари намойиш этилди. 

Кўчмас мулклар билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш тартиби соддалаштирилди

02.03.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Давлат нотариал идоралари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон “Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Дастурлаш бўйича талабалар олимпиадаси

01.03.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

25-26 февраль кунлари Тошкент ахборот технологиялари университетида дастурлаш бўйича ТАТУ университети ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ўртасидаги олимпиаданинг финал босқичи ўтказилди.

Ҳуқуқ-тартиботда замонавий технологиялар

01.03.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Пойтахтимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини янада оширишда замонавий технологиялар ролига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида замонавий электрон тизимлар ва маълумотлар базасининг имкониятлари ва улардан фойдаланиш тажрибаси тақдим этилди.

Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Эдгарс Бондарс билан учрашув бўлиб ўтди

23.02.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2017 йилнинг 22 февралида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Эдгарс Бондарс билан учрашув бўлиб ўтди.