Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазирликда рақамли соҳа истиқболи учун зарур касбий кўникма ва салоҳият муҳокама қилинди

2017-06-09 | Технологиялар

2017 йилнинг 7 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «АКТ соҳасида ҲР: рақамли соҳа етакчиларининг салоҳияти ва касбий истиқболи» мавзуида очиқ семинар ташкил этилди. Унда тизимдаги муассасаларнинг 40 дан ошиқ раҳбарлари, мутахассислар иштирок этдилар.

Ахборот технологияларнинг жадал ривожи, корпоратив бошқарув тизимларининг рақамли платформаларга кўчаётгани, жараёнларнинг автоматлашуви ўз навбатида ходимларни ҳам бу жараёнга тайёрлашни тақозо қилмоқда. Бунда эса инсон омили билан яқиндан ишлайдиган ҲР менежер ва раҳбарларнинг ўрни юқори.

Семинар давомида янгича корпоратив бошқарув тизимлари ва инновацияларни қўллаб-қувватлашда бошқарув маданияти, инсон омили билан ишлашда янгича ёндашувлар, ходимларни рағбатлантириш ва илғор ғояларни илгари суриш учун зарур касбий муҳитни яратиш каби замонавий қарашлар муҳокама қилинди, бу борада тушунчалар берилиб, мисоллар келтирилди.

UZINFOCOM STUDY ўқув маркази ҳамда Smart Staff Solution компанияси томонидан ташкил қилинган семинар икки томонлама мулоқот шаклида ўтди: иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволалр юзасидан маълумотлар олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться