Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Технологиялар
Туркманистон Алоқа вазирлиги делегацияси ташриф буюрди 23.05.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги22 май куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Туркманистон Алоқа вазири ўринбосари Гараев Ашир Мурадович бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. |
Республика ахборот-кутубхона маркази қошида илк ўқув маркази ташкил қилинди 18.05.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигиБугунги кунда мамлакатимиздаги ахборот-кутубхона марказларида 28 мингдан зиёд ходим ишлайди. Электрон кутубхоналарга талабнинг ошиши, шунингдек бу борада янги технологияларнинг татбиқ қилинаётганини ҳисобга олсак, уларнинг замонавий ахборот-кутубхоначилик бўйича билим ва кўникмаларини ошириб бориш-долзарб масала. Айни шу мақсадда яқинда Республика ахборот-кутубхона маркази қошида илк «INFOLIB Education» номли ўқув маркази ташкил қилинди. |
АКТ ривожланиш ҳолати, истиқболлари ва муаммолар матбуот анжуманида муҳокама қилинди 18.05.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги17 май – «Жаҳон телекоммуникация ва ахборотлашган жамият куни» муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Халқаро пресс клуб билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари учун АКТ ривожланиш ҳолати, истиқболлари ва муаммоларга бағишланган матбуот анжуманини ташкил этди. |
Халқ билан мулоқот такомиллашмоқда 17.05.2017ТехнологияларМанба: ЎзА“Электрон ҳукумат” тизими йил сайин такомиллашиб, талаб юқори бўлган янги интерфаол хизматлар билан бойитилган ҳолда фойдаланувчилар учун янада қулай бўлиб бормоқда. Айни пайтда ушбу ишлар давоми сифатида Интерфаол давлат хизматлари ягона порталининг янгиланган ИДХЯП 2.0 версияси синовдан ўтказилмоқда. |
Йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарималарни онлайн текшириш хизмати ишга тушди 12.05.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигиЙўл ҳаракати қоидабузарликлари учун тўланадиган жарималарни онлайн текшириш хизмати расман ишга тушди. Хизмат барча фойдаланувчиларга мўлжалланган бўлиб, мутлақ БEПУЛ асосда кўрсатилади. Жарима бор-йўқлиги ёки унинг миқдорини аниқланиши учун уч-тўрт марта керакли тугма* босилади. Бунда, автоулов эгаси ҳақидаги маълумотлар киритилиши талаб этилади. |
Телекоммуникация соҳасида лицензиялаш жараёни соддалашади 11.05.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигиАхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Телекоммуникация соҳасида лицензиялаш фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. |
Пойтахтимизда X Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаси иш бошлади 10.05.2017ТехнологияларМанба: ЎзАЎзбекистон Фан ва технологиялар агентлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган ярмарка корхоналар, илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу иқтисодиётимизнинг барча соҳалари жадал ривожланиши, истиқболдаги дастурларни ишлаб чиқишда муҳим илмий ва амалий асос вазифасини бажармоқда.
|
Виртуал қабулхонага мурожаатларни қабул қилувчи операторлар фаолияти муҳокама қилинди 04.05.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги2 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимлари билан ҳамкорликда «Ўзбектелеком» АКнинг Тошкент шаҳар телефон тармоғига қарашли «Call center» ягона хизмати ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига бўлаётган мурожаатлар билан ишлашга бағишланган семинар ташкил қилди. |
«Электрон ҳукумат» — аҳолига қулайлик яратишнинг амалий тизими 02.05.2017ТехнологияларМанба: «Халқ сўзи»Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида “Электрон ҳукумат” тизими самарали ишлашини таъминлаш кечиктириб бўлмайдиган вазифа сифатида белгиланган. Президентимиз Ҳукуматнинг йил якунларига бағишланган мажлисида алоҳида қайд этганидек, ҳозирча у тўлиқ ҳажмда ишламаяпти. Айрим идоралар эса бу тизимга ёки уланмаган ёки очиқ айтадиган бўлсак, уни нима қилишни ҳам билмайди. |
«Хотира ва қадрлаш куни» байрами шарафига Xotira.uz сайти ишга туширилди 01.05.2017Технологиялар«Хотира ва қадрлаш куни» байрами арафасида UZINFOCOM Маркази томонидан Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва иштирокчилари хотирасига бағишланган Xotira.uz сайти ишга туширилди. Xotira.uz сайтида уруш майдонида жанг қилган ватандошларимиз фотосуратлари, уларнинг жасоратлари тўғрисидаги тарихий маълумотлар ҳамда Хотира ва қадрлаш куни байрами тўғрисидаги янгиликлар ўрин олган. |
«Microsoft» компанияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўқув-синфини очди 28.04.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигиДастурий таъминот ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири «Microsoft» корпорацияси 2017 йилнинг 26 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети(ИУТ)да махсус ўқув синфини очди. |
Онлайн-маркетинг ривожланмоқда 27.04.2017ТехнологияларМанба: ЎзАПойтахтимизда онлайн-маркетинг ва интернет тармоғида товар ва хизматларни таклиф этишга бағишланган “Ucenet – 2017” халқаро конференцияси бўлиб ўтди. |
Таълим тизимида замонавий технологиялар 27.04.2017ТехнологияларМанба: ЎзАТошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Microsoft” корпорацияси ўқув хонасининг очилиши ҳамда таълим тизимида офис дастурларидан фойдаланиш масаласига бағишланган семинар бўлиб ўтди. |
АТ ва коммуникацияларни ривожлантириш соҳасининг I чоракдаги фаолияти сарҳисоб қилинди 27.04.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигиЖорий йилнинг 26 апрель куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йилнинг I чорагидаги фаолияти сарҳисоби, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг бориши, истиқболдаги вазифа ҳамда лойиҳаларни белгилашга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. |
Электрон мурожаат: қулай ва самарали 26.04.2017ТехнологияларМанба: ЎзАМурожаат қилиш ва ахборот олиш фуқароларнинг энг асосий ҳуқуқларидан бўлиб, улар инсон манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг муҳим омилларидандир. |
«Электрон парламент» тизимини жорий қилиш масаласи муҳокама марказида 25.04.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги2017 йил 24 апрель куни Алоқа тарихи музейида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш: «электрон парламент» тизимини жорий қилиш ва ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. |