Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Технологиялар

Ўзбекистонда «Technovation Challenge​» танлови бошланди

22.01.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2018-йилнинг 19-январь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Technovation Uzbekistan Launch Week 2018​» кенг кўламли тадбир бошланди.

АКТ вазирлигида Сеул шаҳри мэрияси билан учрашув ўтказилди

19.01.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

19 январь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Сеул шаҳри мэрияси делегацияси билан учрашув ўтказилди.

2017 йил охиридаги энг фаол интернет-вирус аниқланди

19.01.2018ТехнологияларМанба: ЎзА

Компьютер хавфсизлиги соҳасида антивирус дастурий таъминоти ва ечимларини ишлаб чиқувчи халқаро “ESET” компанияси ўтган йилнинг сўнгги ойида мамлакатимиз интернет фойдаланувчилари дуч келган зарарли дастурий таъминот рейтингини тақдим этди.

«Technovation Challenge​» халқаро танловининг янги мавсумдаги туркум тадбирлари дастури эълон қилинди

19.01.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

«Technovation Uzbekistan» жамоаси «Technovation Uzbekistan Launch Week 2018» дастурига старт берилганини эълон қилди. Ушбу дастурдан бир қатор муҳим тадбирлар, «Technovation Challenge» танлови қатнашчилари ва менторларнинг танишуви, семинарлар ва маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

ТАТУда интеграллашган таълим ахборот тизими жорий қилинади

18.01.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

16 январь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида университет ректори ва KOICAнинг Ўзбекистондаги офиси раҳбари томонидан 2018–2021 йилларда амалга оширилиши режалаштирилаётган қиймати 3 млн. АҚШ долларлик «ТАТУда интеграллашган таълим ахборот тизимини жорий қилиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича муҳокама баённомаси имзоланди.

Янгилик: Қорақалпоғистонда рақамли телевидениега ўтиш бошланди

15.01.2018ТехнологияларМанба: ЎзА

Қорақалпоғистон Республикаси "UZDIGITAL TV" рақамли телевидениеси тест режимида эфирга узатилмоқда. Жорий йил февраль ойидан уч турли тариф асосида ёпиқ тарзда эфирга узатилади. Бу ҳақда компания расмийлари маълум қилди. 

Олий таълим муассасалари учун интернет тариф режалари ишлаб чиқилди

15.01.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасида имзоланган қўшма қарорга асосан Олий таълим муассасалари учун «Ўзбектелеком» АК томонидан 50% гача имтиёзли нархлар асосида ҳамда чекланмаган трафик Интернет тармоғи хизматлари учун тариф режалари ишлаб чиқилди.

Банк ходимлари учун ахборот технологиялари бўйича ўқув курслари бошланди

15.01.2018ТехнологияларМанба: ЎзА

Тошкентдаги «Softline Education» ўқув марказида «Лаборатория Касперского» халқаро компаниясининг банк ходимлари учун «KL302.10 (k) Endpoint Security and Management» кенгайтирилган курси бўйича машғулотлар бошланди.

Кибержиноятчилар ҳимояланмаган wi-fi тармоқларидан фойдаланмоқда

11.01.2018ТехнологияларМанба: ЎзА

...Шинамгина қаҳвахонага тушлик қилиш ва хушбўй қаҳва устида мазмунли суҳбат қуриш учун мижозлар ташриф буюрди. Уларнинг баъзилари веб-сайтларга бепул кирувчи Wi-Fi очиқ тармоғидан фойдаланишга қарор қилди. Вақт ўтиб, улар ўз реквизитлари, пароль ва шахсий маълумотларини ўзлаштирган уддабурон кибержиноятчилар қурбонига айлангани маълум бўлади. 

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган IT-мактаб 10-синфга кириш имтиҳонларини ўтказди

09.01.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2018 йилнинг 7 январь куни пойтахтимиздаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб 2017-2018 ўқув йили учун 10-синфга кириш имтиҳонларини ўтказди.

Президент ахборот-коммуникация технологиялари ривожига бағишланган йиғилиш ўтказди

09.01.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

2018 йил 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Барча солиқ инспекцияларининг реквизитлари Ягона порталда жам қилинди

05.01.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугунги кунда мамлакатимиз миқёсида Давлат солиқ қўмитасининг 200 та туман ва шаҳар инспекциялари фаолият кўрсатмоқда. Қонун ҳужжатларига мувофиқ 10 дан зиёд солиқлар, маъмурий жарималар ва молиявий санкциялар, мажбурий тўловлар ҳамда ижтимоий фондлар учун бошқа турдаги тўловларни тўлаш мақсадида мазкур инспекцияларнинг реквизитлари ҳақидаги маълумотларга эҳтиёж туғилади.

Давлат дон инспекцияси фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш юзасидан 2017 йилнинг 12 ойлигида амалга оширилган ишлар

05.01.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси

“2017 йилда ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда «Электрон ҳукумат» тизими механизмларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекция («Ўздавдонинспекция») фаолиятида жорий этиш ва ривожлантириш бўйича Манзилли Дастури” ҳамда «2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясида ахборот хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари Дастури» Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда 2016 йил 26 декабрь санасида тасдиқланган.

ТАТУ ва KOICA истиқболли лойиҳани амалга оширади

14.12.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

13 декабрь куни вазирликда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вазирлик раҳбарияти ҳамда агентликнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сон Сонг Ил бошчилигидаги Жанубий Кореядан ташриф буюрган KOICA мутахассислари иштирок этдилар.

“МИБ портал” тизими – сансоларлик ва коррупциянинг олдини олади

31.12.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасида Президентимизнинг 2017 йил 23 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолияти самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижросига бағишланган ўқув-амалий семинари ўтказилди.