Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги лойиҳа тақдимоти

2017-05-31 | Технологиялар

«Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида «Маркетинг ва бошқарувда коммуникация» мавзуида анжуман ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Миллий маркетинг маркази ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда вазирлик ва идоралар вакиллари, маркетинг ва реклама агентликлари мутахассислари, хорижий экспертлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари И.Жўраев ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш, давлат бошқарувида эркин ахборот алмашиш муҳитини таъминлаш, ёш авлоднинг замонавий ахборотга ва интеллектуал эҳтиёжларини таъминлайдиган веб-ресурслар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Ҳаракатлар стратегиясида давлат идораларининг аҳоли ва тадбиркорлар билан алоқаларини ривожлантиришнинг замонавий усул ва воситаларидан фойдаланиш борасида аниқ вазифалар белгиланган. 

Тадбир давомида «4P» замонавий коммуникация лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. Лойиҳа мамлакатимизда маркетинг соҳасини ривожлантириш, давлат идоралари ҳамда хусусий сектор вакиллари ўртасидаги самарали мулоқот тизими ҳисобланади. 

Анжуманда корпоратив ва жамоатчилик алоқаларини ривожлантиришда марказлашган коммуникация тизимларининг аҳамияти, онлайн ва оффлайн медиа хизматларни жорий қилиш орқали давлат бошқарувида қулай, эркин ахборот алмашиш муҳитини яратишнинг замонавий тенденциялари, ахборот хизматлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасида самарали мулоқотни ташкил этиш каби мавзуларда маърузалар тингланди. 

Замонавий ахборот технологияларини янада ривожлантириш ва бу борада мамлакатимиз ҳамда хорижий мутахассисларнинг ўзаро ҳамкорлиги бўйича фикр алмашилди. 

 

Нурилло Насриев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться