Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Технологиялар

Телеком хизматлари учун нархлар ошмайди!

12.10.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Бугун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида мамлакатимизда фаолият кўрсатувчи барча алоқа хизматлари операторлари ва интернет-провайдерлари раҳбарлари иштирокида хизматлар учун нарх тарифи сиёсатини тартибга солиш юзасидан амалга ошириш зарур бирламчи вазифаларга бағишланган муҳокама бўлиб ўтди, деб хабар берди вазирлик расмий сайти. 

Автобус ва трамвай бекатларида “Мобиль кутубхона” ташкил этилди

11.10.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона маркази томонидан Самарқанд шаҳридаги автобус ва трамвай бекатларида “Мобиль кутубхона” ташкил этилди.

Сингапур делегацияси "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази фаолияти билан танишди

10.10.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Сингапурнинг Ҳамкорлик бўйича давлат агентлиги бош ижрочи директори Конг Ви Мун бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўт ўчириш тизимида янги технологиялар қўлланилмоқда

06.10.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги барча хавфсизликни таъминлаш тизимлари ишини назорат қилиш учун кўплаб манбалардан келувчи турфа ахборотларни жамлаш, бирлаштириш, таҳлил қилиш ва гуруҳларга бўлишга қодир комплекс ахборот тизими зарур. Президентимизнинг 2017 йил 29 августдаги "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ яратилган "Хавфсиз шаҳар" ягона аппарат-дастурий мажмуаси айнан шу мақсадларга хизмат қилади. 

Европа тикланиш ва ривожланиш банки делегацияси ташриф буюрди

04.10.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Европа тикланиш ва ривожланиш банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталя Ханженкова бошчилигидаги делегация билан билан учрашув бўлиб ўтди.

Автобусларда интернет хизмати йўлга қўйилди

03.10.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти "Wi-Fi Bus" лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳа Тошкент шаҳри автобусларини Wi-Fi орқали маълумот узатувчи интернет алоқаси билан таъминлашни кўзда тутади.

Мирзо Улуғбек номидаги инновация марказига пресс-тур уюштирилди

27.09.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Жорий йилнинг 26 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Мирзо Улуғбек номидаги инновация марказига пресс-тур уюштирилди.

Вазирлик ҳамда Microsoft ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

21.09.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШ га ташрифи доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Microsoft компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

АКТ ҳафталиги: истиқбол ва устувор йўналишлар

19.09.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Мамлакатимизда иш бошлаган «ICTWEEK Uzbekistan –2017» анъанавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги 22 сентябрга қадар давом этади. Ҳафталик доирасида АКТ тармоқларини ривожлантиришга қаратилган қатор тадбирлар, алоқа ва ахборотлаштириш соҳаларида қўлга киритилган сўнгги ютуқлар тақдимоти бўлиб ўтади. 

Кибер таҳдидлар ва буюмлар интернети

19.09.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Пойтахтимизда давом этаётган «ICTWEEK Uzbekistan – 2017» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Халқаро электралоқалар иттифоқининг «IoT» буюмлар интернети соҳаси кибер хавфсизлигининг муҳим масалаларига бағишланган ҳудудий семинар ўтказилди. 

Тошкентда робототехника бўйича мусобақа ўтказилади

14.09.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Жорий йил 20-21 сентябрь кунлари «Ўзэкспомарказ" МКМ павильонларида Марказий Осиё давлатлари ўртасида биринчи бўлиб Ўзбекистонда «Central Asia Robot Challenge» (CARC) робототехника бўйича мусобақа бўлиб ўтади. «ICTWEEK Uzbekistan – 2017» АКТ ҳафталиги доирасида ўтказиладиган мусобақа юртимиз спорт робототехникаси соҳасидаги муҳим ҳодисалардан бири бўлиши шубҳасиз.

Самарқандда радиоалоқа технологияларидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинмоқда

13.09.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги расмий сайтида хабар берилишича, Самарқанд шаҳрида бошланган Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилоти таркибига кирувчи, Радиочастота спектрини бошқариш, Радиоузатиш бўйича, шунингдек, Радиоалоқа ассамблеясига ва Халқаро Электралоқа Иттифоқининг Бутунжаҳон радиоалоқа анжуманига тайёргарлик кўриш бўйича Ишчи гуруҳлар йиғишилиши 15 сентябрга қадар давом этади. 

"ICTWEEK UZBEKISTAN–2017" АКТ ҳафталиги бўлиб ўтади

13.09.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Илғор технологиялар ярмаркалари, фестиваль ва кўргазмалари доим жамият ривожи ва инновацион ишланмалар интеграциясига янги суръат бағишлаган, олим ва ихтирочиларни янги ғояларга илҳомлантирган. "ICTWEEK UZBEKISTAN" анъанавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги ҳам айнан шу мақсадларга хизмат қилади.

Бугун “Expo village”да “Энг яхши павильон”ни аниқлаш маросими бўлиб ўтди

09.09.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Остона, 9 сентябрь.  ЎзА махсус мухбири Бекзод Ҳидоятов хабар қилади. 

Қозоғистонда “Остона ЭКСПО – 2017” халқаро ихтисослашган кўргазма ниҳоясига етмоқда. “Expo village”да 9 сентябрь куни “Энг яхши павильон”ни аниқлаш маросими бўлиб ўтди. 

Ягона интегратор АКТ соҳаси тараққиётига хизмат қилади

05.09.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

“Электрон ҳукумат” тизими яратилгани мамлакатимизда фуқаролик жамияти янада ривожланишига таъсир қилувчи муҳим омиллардан бири бўлди. Бу тизим давлат ташкилотлари, бизнес ва фуқаролар ўртасидаги муносабатнинг самарали механизми шаклланиши, талаб юқори бўлган янги интерактив давлат хизматларини ишлаб чиқишга замин яратди. Бу давлат ахборот тизимларини қўллаб-қувватлайдиган Ягона интегратор ёрдамида мазкур тизим тараққиётини янги босқичга кўтарди.

Телекоммуникация хизматлари сўмли тарифга ўтказилади, нархларнинг кўтарилишига йўл қўйилмайди

04.09.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5177 сон фармонининг қабул қилиниши муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида барча мобил алоқа операторлари ва интернет-провайдерлари раҳбарлари иштирокида тариф сиёсатини тартибга солиш бўйича бирламчи вазифалар муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

АКТ вазирлиги ва Unitel: ТАТУ дунё ОТМларининг ТОП-1000лигига киритилади

04.09.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикасини 2017–2021 йилларда ривожлантириш стратегияси доирасида 30 август куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда “Unitel” МЧЖ ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Меморандум имзоланди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистонда ахборот-коммуникациялари технологияларини ривожлантириш учун юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган.

Бутунжаҳон банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

25.08.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

22 август куни вазирликда Бутунжаҳон банки штаб-квартираси АКТ лойиҳалари катта координатори О.Петров бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соҳа олдига қўйган устувор вазифаларни амалга оширилиши муҳокама қилинди

24.08.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

22 август куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2017 йилда соҳа олдида турган устувор вазифалар ҳамда уларнинг ижроси муҳокама қилинди. Ҳайъат йиғилишида вазирликнинг ҳудудий бошқарма ҳамда тизимдаги муассасаларнинг жойлардаги бўлинмалари видеоконференцалоқа ёрдамида қамраб олинди. Кун тартибига кўра, йиғилишда 5 та муҳим масала кўриб чиқилди.

АКТ соҳасидаги халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

18.08.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

“Unicon.uz” Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази очиқ дастурий таъминот технологияларини ривожлантириш соҳасидаги шерикликни мустаҳкамлаш мақсадида Жанубий Кореянинг “Bridgesoft inc” компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.