Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Технологиялар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида кадрлар ўзгариши

02.02.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2017 йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Мирзоҳидов Хуршид Мирсобирович Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг раиси этиб тайинланди.

Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси

28.01.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Алоқа тарихи музейида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Ислом Каримов таваллуди кунига бағишланган хотира тадбири бўлиб ўтди. 

Ахборот хизматлари ва миллий веб-сайтларнинг ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилинди

27.01.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматлари ва глобал интернет тармоғида фаолият кўрсатаётган миллий веб-ресурслар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш" мавзуида тадбир ташкил этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилди

24.01.2017ТехнологияларМанба: Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Ягона интерактив давлат хизматлари порталини (Ягона портал) янада ривожлантириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга янги имкониятлар ва қулайликлар тақдим этиш мақсадида Ягона порталда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ўз интерактив хизматларини тақдим эта бошлади.

Беш йиллик ҳаракат стратегияси бўйича таклифлар билдирилмоқда

24.01.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҲАРАКАТ СТРАТЕГИЯСИ” муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

АКТ соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари диққатига!

21.01.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

АКТ соҳасида қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, соҳада фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик ва бизнес субъектлари ўз фаолиятларида дуч келаётган муаммоларни вақтида аниқлаш, бюрократик тўсиқларнинг олдини олиш юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида, АКТ соҳасидаги тадбиркорларни ҳамкорликка чорлаймиз.

Илғор технологиялар жорий этилмоқда

21.01.2017Таълим Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари кўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонун ижросини ўрганишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

UZ домени ривожланмоқда

21.01.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

"Uzinfocom" компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш марказида «Янги интернет ташаббуси – 2016» республика танлови якунлари сарҳисоб қилинди ва ғолибларга домен ҳамда хостинг олиш учун сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Электрон декларациялаш хизмати такомиллаштирилмоқда

21.01.2017ТехнологияларМанба: ЎзА

Мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўламининг кенгайиши божхона назорати ва расмийлаштирувини янада такомиллаштириш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун имтиёзлар ва қулайликлар яратишда муҳим омил бўлмоқда. 

Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси бош котиби билан учрашув бўлиб ўтди

02.12.2016ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (БСОА) ва Корея Республикаси Миллий сайлов комиссиясининг бош котиби Ким Ён Хи бошчилигидаги Корея Республикаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Рақамли технологияга асосланган телеканаллар қамрови кенгаймоқда

02.12.2016ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидениега техник ва технологик ўтишга доир Давлат дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, рақамли телевидиниега ўтиш телекўрсатувларни тайёрлаш ва тарқатиш жараёнига замонавий телевизион ускуна ва медиатехнологияларни мунтазам жорий қилиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Вазирга "Ўзбектелеком" АК савдо офислари орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин бўлди

01.12.2016ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
Аввал хабар берганимиздек, Ахборот технологиялари ва коммуникатцияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги муассаса-ташкилотларга юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушаётган мурожаатларга тезкорлик билан муносабат билдириш, ахборот-коммуникатция технологиялари фойдаланувчилари ҳамда тадбиркорлик субектлари билан юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриш мақсадида, Интернет тармоғининг murojaat.mitc.uz манзилида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникатцияларини ривожлантириш вазирининг виртуал қабулхонаси ташкил этилган.

Парламентнинг янгиланган веб-сайтига бағишланган тақдимот ўтказилди

25.11.2016ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг янгиланган расмий веб-сайти (www.parliament.gov.uz)нинг тақдимоти бўлиб ўтди.

The Financial Times: Электрон ҳукумат - келажакда Ўзбекистоннинг жадал ривожланишини ҳаракатлантирадиган кучдир

12.11.2016ТехнологияларМанба: “Дунё” ахборот агентлиги
Британиянинг нуфузли The Financial Times газетасида мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши ҳамда уни давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этилиши мавзусига бағишланган “Ўзбекистон: электрон ҳукумат ишончли демократиянинг чуқурлашуви ва давлатнинг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади” сарлавҳали мақола чоп этилди.

my.gov.uz – муаммонинг осон ечими

28.10.2016ТехнологияларМанба: ЎзА
Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали жисмоний ва юридик шахслардан жорий йилда 800 мингдан ортиқ мурожаат тушган бўлса, мингга яқин миннатдорлик мактуби ҳам қабул қилинган.

Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор

26.10.2016ТехнологияларМанба: ЎзА
Тошкент вилояти, Янгийўл туманида яшовчи Ҳикоят Раҳимқулованинг ўғли 1-гуруҳ ногирони бўлиб, хасталикдан азоб чекади. Шифокорлардан фарзандини Ҳиндистонда жарроҳлик амалиёти ўтказиб даволаш мумкинлигини билгач, харажатлар учун керак бўладиган хорижий валютани банкдан олиш ҳаракатига тушди. Ёрдам сўраб қилган мурожаатига "Асака" акциядорлик тижорат банки Тошкент вилояти филиали томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

9 ойидаги фаолият сарҳисоби

23.10.2016ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
2016 йилнинг 21 октябр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йилнинг 9 ойидаги фаолияти сарҳисоби, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг бориши, истиқболдаги вазифа ҳамда лойиҳаларни белгилашга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Тўққиз ой якунлари таҳлил этилди

10.10.2016ИқтисодиётМанба: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Комплексининг 2016 йил 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.