Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Томошабинлар фикрини эътиборга олиб

2017-05-31 | Технологиялар

Пойтахтимизда бўлиб ўтган Миллий медиа-кенгаш тақдимотида Ўзбекистонда телевидение аудиториясини аниқлаш тизими жорий этилиши ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси, “Uzinfocom” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази, дипломатик корпуслар, халқаро ташкилотлар, реклама ва консалтинг агентликлари вакиллари, журналистлар иштирок этди. 

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Миллий медиа-кенгашининг мақсад ва вазифалари, юртимиз медиа-маконида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришлар билан танишди. 

Халқаро амалиёт шундан далолат берадики, замонавий телевизион бозорни умумқабул қилинган халқаро стандартларга мувофиқ ахборот тақдим этадиган мустақил телеўлчов тизимларини жорий этмасдан ривожлантириб бўлмайди. Шу боис Миллий медиа-кенгашни ташкил этишнинг асосий мақсадларидан бири мамлакатимизда телеўлчов тизимини шакллантиришга кўмаклашишдир. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистонда телевизион бозорни ривожлантиришга хизмат қилади, давлатимизнинг телевидениени қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга ажратаётган маблағларидан самарали фойдаланишни баҳолаш имконини беради. Шу муносабат билан Миллий медиа-кенгаш томонидан Ўзбекистонда телевидение аудиториясини ўлчаш тизимини яратиш бўйича тендер ўтказилди. Унда иштирок этиш учун телеўлчов соҳасининг етакчи компаниялари таклиф этилди. Тендер натижаларига кўра, мазкур соҳада дунёнинг етакчи компанияларидан “Kantar TNS” компанияси ғолиб бўлди. 

– Компаниямиз медиа соҳаси ва унинг истеъмолчиларига оид тадқиқотлар билан шуғулланади, – дейди “TNS Central Asian” компанияси бош директори Татьяна Старцева. – Тендер шартларига кўра, 2017 йил охирига қадар Ўзбекистонда телевидение аудиториясини ўлчаш тизими яратилади. Ижтимоий тадқиқотлар асосида танлаб олинган 400 хонадонда оила аъзолари қандай теледастур ва каналларни томоша қилишини қайд этадиган махсус “people meter” мосламалари ўрнатилади. Мазкур мосламалардан ҳар куни олинадиган маълумотлардан телерейтинг тузиш учун фойдаланилади. 

Тадбирда миллий телевидениени ривожлантириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

 

Роман Бондарчук, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться