Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ахборот хавфсизлиги бўйича семинар бўлиб ўтди

2017-06-16 | Технологиялар

Маълумки, мамлакатимизда ахборот хавфсизлигини таъминлаш муҳим ва долзарб масала ҳисобланиб бу соҳада ҳукуматимиз, ваколатли органлар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, барча ташкилотлар томонидан доимий равишда тегишли чоралар кўриб келинади.

Шу муносабат ва мақсад билан бугун – 2017 йил 16 июнь куни Иқтисодиёт вазирлигида “Ахборот хавфсизлиги тизимида “инсон омили” туфайли келиб чиқадиган ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар” мавзусида олдиндан тасдиқланган режа асосида вазирлик ходимларининг бу соҳага бўлган эътиборларини кучайтириш ҳамда билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ходимлари Санжар Дусмухамедов ҳамда Фаррух Хусеновлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Маърузачи Санжар Дусмухамедов ўз сўзини яқинда бутун дунё бўйлаб кенг тарқатилган ўта хавфли вирус - WannaCry вируси, қандай ҳолатларда қурилмаларни зарарлаши ҳамда унинг салбий оқибатлари ва энг муҳими мазкур вирусдан ҳимояланишда “инсон омили” ғоятда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Маърузачи ахборот хавфсизлиги - бу комплекс тадбирлар мажмуи, ягона бир тизим эканлиги, ахборотлар билан ишлайдиган ходимлар бу тизимнинг бир бўғини, яъни ахборот хавфсизлиги самарадорлигини таъминлайдиган бўғин сифатида қаралалишини таъкидларкан, бунда “инсон омили” бутун бир тизимнинг энг заиф нуқталардан бири саналиши мумкинлигини ҳам маълум қилиб ўтди.

Жумладан, ахборот хавфсизлиги тизимида “инсон омили” туфайли келиб чиқадиган ходисаларнинг олдини олиш ва ходимлар бу соҳадаги билимларини доимий ошириб боришлари зарурлигини айтди.

Маърузачи, шунингдек, ўз тақдимотида ахборот хавфсизлигида “инсон омили” туфайли келиб чиқадиган ҳодисалар бўйича ҳаётий мисоллар ва далилларга мурожаат этди.

Бўлиб ўтган мазкур тадбир вазирлик жамоаси учун жуда фойдали бўлди, шунингдек тингловчилар мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан батафсил жавоб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться