Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

IUT талабалари Кореядаги ёзги мактабда қатнашадилар

2017-06-14 | Таълим

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети(IUT)нинг 10 нафар талабалари 2017 йилнинг 17 июль-4 август кунлари Корея Республикасидаги Инҳа университетининг Ёзги мактабида иштирок этадилар.

Ибрат Обидов, Ниғматжон Анваров, Тўлқинжон Исоқов, Малика Жўраева, Жамолиддинхўжа Одилхўжаев, Достонхон Озодхўжаев, Илҳом Раҳимов, Абдул Жамол Салим, Ирода Ўлмасбоева ва Дархонбек Маматалиевлар Корея Республикасидаги Инҳа университетининг Ёзги мактабида бепул қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Қайд этамиз, Ёзги мактабнинг 10 нафаридан 9 нафари 2017 йилнинг февраль-апрел ойларида университетда ўтказилган ички танловларда ғолиб чиқишди. Дархонбек Маматалиев Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги фаол иштироки ҳамда CодеCрафт курсининг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун Кореядаги Ёзги мактабда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ёзги мактабда талабалар «Корейс тили», «Сиёсат ва Шарқий Осиёнинг халқаро муносабатлари», «Корея ва унинг маданияти», «Кореяда бизнес ва иқтисодиёт», «Келажакнинг янги технологи» ва бошқа шу каби курсларда иштирок этадилар.

Шунингдек, талабалар Корея Республикасининг маданий ва туристик диққатга сазовар жойлари билан танишиш имкониятига эга бўладилар.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг талабаси Ирода Ўлмасбоева қайд этди: “Мен Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг раҳбариятига мана шундай Ёзги мактабда қатнашиш имкониятини тақдим этгани учун ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчи эдим”.

«Ёзги мактаб менга Корея Республикаси ва корейс халқининг маданияти билан яқиндан танишиш имкониятини тақдим этади. Умид қиламанки, Ёзги мактаб менга корейс тили бўйича ўз билимларимни, ИТ соҳасидаги кўникмаларимни яхшилаб олиш имкониятини беради», - қўшимча қилди Ирода.

Қайд этамиз, Ёзги мактабда дунёнинг турли мамлакатларидаги университетлардан келган талабалар иштирок этишади. Бу эса ўзбекистонлик талабаларга янги дўстлар орттириб, бошқа халқларнинг маданияти ва анъаналарини ўрганиш имкониятини беради.

Жорий йилда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари Корея Республикасидаги Инҳа университетининг Ёзги мактабида учинчи маротаба иштирок этадилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться