Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазирлик сайтининг янги талқинини синаб кўришга таклиф қиламиз

2017-05-26 | Технологиялар

25 май куни Интернет тармоғининг new.mitc.uz манзилида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг веб-сайти янги талқинда синов тариқасида ишга туширилди. Сайт дизайнини тайёрлашда унинг ахборотни узатишда замонавий тарзда ихчам ва аниқ интерфейсга эга бўлиши, фойдаланувчига маълумотни осон ва тез топишга хизмат қилиши – ишлаб чиқарувчилар учун бош мақсад қилиб олинган.

Хўш, бу мақсад қанчалар ўзини оқлайди? Бунга жавобни фойдаланувчи сифатида сиздан кутиб қоламиз. Мутахассис ва фойдаланувчиларни вазирликнинг янги талқиндаги сайтига таклиф қиламиз. Танқидий фикрлар ва таклифларни қадрлаймиз ва сайт фаолиятини яхшилашда инобатга оламиз!

Барча жўяли таклифлар сайтда татбиқ қилиниб, мазкур ресурсни фуқаролар билан алоқа қилиш ҳамда уларнинг хабардорлигини оширишда қулай воситага айлантиради.

Барча фикр-мулоҳазалар ва таклифларни e.dalimov@mitc.uz ҳамда sh.sattorov@mitc.uz электрон почта манзилларига юборишингизни сўраймиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться