Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ИУТ ва UZINFOCOM кадрларни тайёрлаш соҳсида ҳамкордик қиладилар

2017-05-31 | Технологиялар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (ИУТ) ва «UZINFOCOM» Компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази ДУК ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзолашди.

2017 йилнинг 30 май куни мазкур ҳужжатни ИУТ Ректори Сарвар Бабаходжаев ҳамда «UZINFOCOM» Маркази директори Ҳусан Исаевлар имзолашди.

Меморандум доирасида томонлар ахборот технологиялари соҳасидаги корхоналар учун кадрларни тайёрлаш, ИТ бозори эҳтиёжларини қондиришга қаратилган дастурларни амалга ошириш борасида ҳамкорлик ўрнатишни режалаштиришмоқда.

Жумладан, томонлар ахборот технологиялари тармоғининг ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашадиган инновацион ишланмалар ва сервислар соҳасида турли танлов ва бошқа тадбирларни ташкиллаштириш орқали ҳамкорликдаги ташаббусларни йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқадилар.ИУТ ва «UZINFOCOM» Маркази университет талабаларининг амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган технологик стартапларни қўллаб-қувватлашади ҳамда ИТ-технологияларнинг ривожланиш соҳасидаги тадбирларни ҳамкорликда ўтказишади.

Томонлар дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, тадбиқ этиш ва қўллаб-қувватлаш, кейинчалик янада такомиллаштириш бўйича Марказ ташкил этишни режалаштиришмоқда. Мазкур Марказ ўз фаолиятини ИУТ ҳудудида олиб боради ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги ИТ-саноатини ривожлантириш ва тарғиб этишга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишга ИУТ талабаларини жалб этади.

Марказ шунингдек, ИУТ талабалари ҳамда «UZINFOCOM» Маркази мутахассисларидан ташкил топган жамоа томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар орқали талабаларга амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш учун имконият тақдим этади.

Меморандум доирасида ИУТ талабалари «UZINFOCOM» Марказида малака ошириш ҳамда амалий билим олиш имконига эга бўлишади. Шунингдек, ИУТ ва «UZINFOCOM» Маркази республика ҳамда халқаро грантлар дастурида ҳамкорликда иштирок этиб, тижорат лойиҳаларини амалга оширишади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться