Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар

Фарғона ва Наманган вилоятларида инвестиция ва экспорт фаолияти масалалари муҳокама қилинди

03.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 1 апрель куни видеоконференция шаклида Бухоро шаҳридаги студиядан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг февраль ойида Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросини ҳамда ушбу ҳудудларда инвестиция ва ташқи савдо фаолияти масалаларини ўрганишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Бухоро вилояти тадбиркорлари ва экспортчилари диққатига!

31.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 1 апрель куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков иштирокида Бухоро вилояти тадбиркорлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Оққўрғон ва Қуйичирчиқ туманлари тадбиркорлари билан очиқ мулоқот

29.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 27 март куни Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси тадбиркорлар муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш учун Тошкент вилоятининг Оққўрғон ва Қуйичирчиқ туманларига йўл олди.

Ўзбекистон – Туркия: икки томонлама алоқаларни изчил кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлида

27.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олган Бекар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Хоразм вилоятида 812 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

23.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни Хоразм вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Германия бизнеси вакиллари Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларига қизиқиш билдирмоқда

23.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Меҳмонларга бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган хусусийлаштириш ва трансформация жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Давлатимиз раҳбари Чирчиқ шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди

18.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Чирчиқ - Тошкент вилоятининг энг йирик шаҳарларидан бири. Ҳудуд ривожлангани сари аҳоли сони ҳам ортиб бормоқда. Шаҳарнинг Шодлик маҳалласида қурилган 4 та 16 қаватли уй аҳолининг ўсиб бораётган талабини таъминлашга қаратилган. Уларда жами 288 хонадон бўлади. Тўрталаси ҳам шу йил фойдаланишга топширилади.

“ТСТ Rice” шоли заводида замонавий саноат занжири яратилган

18.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги “ТСТ Сluster” кластери томонидан бунёд этилган шолини қайта ишлаш заводи фаолияти билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Россиянинг “ЛУКОЙЛ” компанияси раҳбарини қабул қилди

16.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни “ЛУКОЙЛ” компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.

Ўзбек ва қирғиз бизнесларини ўзаро яқинлаштириш сари

11.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 11 март куни Қирғизистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида Тошкент шаҳридаги «Яшнобод» технопарки ҳудудида Ўзбекистон – Қирғизистон бизнес-форуми ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Тошкент вилоятида Қирғизистон компанияси билан ҳамкорликда йирик чорвачилик мажмуаси барпо этилади

11.03.2021ИқтисодиётМанба: «Халқ сўзи»

Айни дамда Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасидаги яқин қўшничилик ва ўзаро ҳамдўстлик, бизнес ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга бағишланган биринчи ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 

Қорақалпоғистонда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди

10.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 9 март куни Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Ўзбекистон – Туркия кўп қиррали ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

10.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу билан учрашув ўтказди.

Ислом тараққиёт банкининг Йиллик йиғилишини Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарлик муҳокама қилинди

09.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Гуруҳининг Бош котиби Гассан ал-Баба билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон – Покистон инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлиги кўриб чиқилди

09.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 8 март куни видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Покистон Бош вазирининг савдо, тўқимачилик саноати ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд билан икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро келишувларни амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати муҳокамасига бағишланган музокаралари бўлиб ўтди.

Тошкентда Ўзбекистон – Беларусь Ишбилармонлар кенгашининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди

05.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 4 март куни Беларусь Республикаси ҳукумати делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Беларусь Ишбилармонлар кенгашининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди.

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтди

05.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ва Беларусь Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Субботин раислигида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва БАА ҳамкорлик натижалари ва истиқболларини муҳокама қилди

03.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 март куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл бин Муҳаммад ал-Мазруи билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти БАА делегациясини қабул қилди

03.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 март куни Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.