Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва ЕТТБ янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорликни кенгайтирмоқда

2020-12-10 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков видеоконференция шаклида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Президенти Одиль Рено-Бассо билан музокаралар ўтказди.

ЕТТБ раҳбари Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг изчиллиги ва жадаллигига юқори баҳо берди, шунингдек, Банкнинг Республикадаги иқтисодий ўзгариш жараёнларига молиявий, инвестициявий ва маслаҳат кўмаги беришни давом эттиришга содиқлигини билдирди.

Мулоқот давомида энергетика, уй-жой ва коммунал хўжалиги, экология ва хусусий сектор соҳаларидаги умумий қиймати 1 млрд евродан ортиқ бўлган қатор лойиҳалар амалга оширилиши батафсил кўриб чиқилди. Томонлар мазкур лойиҳалар ижросини жадаллаштириш имкониятлари, шунингдек, пандемиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича ҳамкорликнинг истиқболли механизмлари юзасидан фикр алмашдилар.

Видеоконференция давомида ЕТТБ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ишлаб чиқилаётган лойиҳалар билан боғлиқ амалий жиҳатлар ва икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари ҳам муҳокама қилинди.

Банк Президентининг фикрича, Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишда ЕТТБ учун ғоят жозибадор ва истиқболли йўналиш бўлган хусусий сектордаги лойиҳаларни молиялаштириш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида Одиль Рено-Бассо банк-молия сектори ва капитал бозорида ислоҳотларни жадаллаштиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. ЕТТБ раҳбарига кўра, мукаммал ва рақобатдош муҳитни яратиш нафақат мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этилишини фаоллаштириш, балки маҳаллий корхоналар ва аҳолини фаол тадбиркорлик билан шуғулланишга рағбатлантириш имконини беради.

Музокаралар якунида “Ҳаёт учун мухим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электроэнергетика секторини қўллаб-қувватлаш учун кредит” ва “Сурхондарё вилояти Музработ туманида “Оқтош” ва “Пошҳурт” ер ости сувлари манбаларидан сув қувурини тортиб келиш орқали сув таъминотини яхшилаш учун тармоқларни қуриш ва реконструкция қилиш” лойиҳаларини амалга ошириш доирасида умумий қиймати 150,0 млн долларлик қарз битимларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Шунингдек, музокаралар якунида иштирокчилар эришилган юқори даражадаги ишонч ва шерикликни сақлаб қолиш ҳамда янги истиқболли йўналишларда ўзаро алоқаларни фаоллаштириш орқали Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга умид билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться