Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтиришнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди

2020-12-10 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) бошқарувчи директори Ф.Малиж бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди. 

 Делегация таркибида шунингдек, ЕТТБнинг Россия, Марказий Осиё ва Туркия бўйича молия институтлари гуруҳи директори Г.Орлов ва ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари А.Дракинос ҳам қатнашдилар.

Учрашув давомида жорий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилинди.

Шунингдек, кун тартиби доирасида томонлар Ўзбекистонда хусусий секторнинг иқтисодиётдаги ролини қўллаб-қувватлаш ва кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва ислоҳотларни муҳокама қилиб, ЕТТБнинг ушбу йўналишдаги улкан ҳиссасини қайд этдилар.

Шу билан бирга, барқарор ва самарали банк тизимисиз хусусий секторни ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг имкони  йўқлиги тўғрисида фикрлар билдирилди.

Ушбу йўналишда ЕТТБнинг пандемия шароитида савдо ва лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшимча кредит линияларини ажратиш орқали Ўзбекистондаги тижорат банкларини қўллаб-қувватлашдаги муҳим роли таъкидланди.

Шу вақтнинг ўзида, давлатнинг банк тизимидаги иштирокини босқичма-босқич қисқартириш мақсадида Ўзбекистон банк секторида ислоҳотларни изчил амалга оширилишини таъминлаш ва замонавий молиявий технологиялар, операциялар ва хизматларни жорий этиш мақсадида ЕТТБ билан ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари қайд этилди. Бу билан банк тизимининг самарадорлигини ошириш ва ушбу соҳага хусусий инвесторларни жалб қилиш имкони яратилади. Шунингдек, мамлакатдаги бир қатор тижорат банкларида давлат улушини хусусийлаштиришда ЕТТБнинг иштироки билан боғлиқ аниқ масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида, шунингдек, ҳамкорликни кенгайтиришнинг бир қатор истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди. Хусусан, суғурта соҳасида янги суғурта воситаларини жорий этиш ва рақобатбардош экотизимни яратиш мақсадида суғурта компанияларини хусусийлаштириш бўйича биргаликдаги ишларни олиб бориш имкониятлари муҳокама қилинди.

Қамбағалликни қисқартириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича Ўзбекистон ҳукуматининг чора-тадбирларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кичик ва ўрта бизнесга кўрсатилаётган молиявий ва техник ёрдамнинг ҳажмини ошириш учун шарт-шароитлар ўрганилди.

Музокаралар давомида ЕТТБнинг махсус дастурларини амалга ошириш орқали қишлоқ хўжалиги сектори ва аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш дастурларини молиялаштиришни ошириш истиқболлари қайд этилди.

Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ўзбек тижорат банкларига қўшимча кредит ва ЕТТБ савдо линияларини тақдим этиш орқали ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятлари устида биргаликда ишлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар белгиланган йўналишлар доирасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий қадамларни белгилаб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться