Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар

Саудия Арабистони инвестициялар вазири билан музокаралар ўтказилди

09.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистони инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ билан телеконференцалоқа орқали музокаралар ўтказди. 

Андижон ва Тошкент вилоятларидаги инвестиция лойиҳалари тақдимот қилинди

09.02.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 8 февраль куни Андижон ва Тошкент вилоятларидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Делегация Сирдaрё ИЭС қурилиш майдонига ташриф буюрди

08.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Жорий йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Энергетика вазири Aлишер Султонов ва бошқа масъул мутахассислардан иборат делегация Сирдарё вилоятида барпо этилаётган янги ИЭС қурилиш майдонига ташриф буюрди.

Саудия Арабистонининг “АCWА Power” компанияси Ўзбекистонда инвестициявий иштирокини кенгайтирмоқда

08.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7 февраль куни видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Саудия Арабистонининг “АCWА Power” компанияси Директорлар кенгаши раиси, Ўзбекистон – Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси Муҳаммад Абунайян билан жорий қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш соҳасида инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишга бағишланган музокаралари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва ИТБ ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

08.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Президенти Бандар Ҳажар билан қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишнинг жорий ҳолати ҳамда яқин келажакда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ қатор масалаларни муҳокама қилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ислом тараққиёт банки Гуруҳи Бошқарувчилари Кенгаши Раиси этиб сайланди

08.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон тарихида биринчи марта Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Гуруҳи Бошқарувчилари Кенгаши – Банк олий бошқарув органи Раиси этиб Ўзбекистон томонидан Бошқарувчи, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков сайланди.

Фарғона вилоятида “Лойиҳалар фабрикаси” фаолияти кучайтирилади

08.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 6 февраль куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Фарғона вилояти ёшлар вакиллари – “Лойиҳалар фабрикаси” ходимлари билан учрашув ўтказди.

Шавкат Мирзиёев: Бу корхона - тарихий анъаналарнинг саноат даражасида қайта тикланиши

05.02.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 6 майда Фарғона вилоятида бўлганида тошдан қоғоз ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдимот қилинган эди. Бугунги кунда ушбу лойиҳа Фарғона шаҳрида «Fergana stone paper» корхонаси бўлиб амалга ошди.

Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон–Британия кенгашининг 25-йиғилиши ўз ишини бошлади

03.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 февраль куни видеоконференция шаклида Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгаши (UBTIC) 25-йиғилишининг очилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон – Афғонистон: кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш йўлида

02.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 1 февраль куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ханиф Атмар ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Муҳаммад Шокир Коргар бошчилигидаги Афғонистон делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Жаҳон банки билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

02.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Л.Бурунчук бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси билан икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш учун учрашув ўтказди.

Савдо-иқтисодий масалалар бўйича Ўзбекистон – Покистон Қўшма ишчи гуруҳининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди

01.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 1 февраль куни Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида савдо-иқтисодий масалалар бўйича Ўзбекистон – Покистон Қўшма ишчи гуруҳининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди.

Фарғона вилоятининг саноат ва экспорт салоҳиятини бўйича иш олиб борилмоқда

01.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 28 январь кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи Фарғона вилояти ҳудудий инвестиция дастурини шакллантириш ва вилоятнинг саноат ва иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш борасида фаолият олиб бормоқда.

Халқаро тўқимачилик брендлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишда навбатдаги қадам

30.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 29 январь куни Америка-Ўзбекистон савдо палатаси билан ҳамкорликда экспертлар, халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатлар, дунёнинг етакчи тўқимачилик брендлари, халқаро молия институтлари ва тараққиёт ҳамкорлари ҳамда ишбилармон уюшмалар вакиллари иштирокида онлайн шаклда “Ўзбекистондан барқарор етказиб бериш” мавзусида бизнес-анжуман ўтказилди.

Ўзбекистонга Афғонистон делегацияси музокаралар ўтказиш учун келди

30.01.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Бугун Ўзбекистонга Афғонистон Президенти администрацияси раҳбари Муҳаммад Шокир Коргар ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация келди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири.

Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форуми бўлиб ўтди

29.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, унинг ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ҳамда Озарбайжон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Озарбайжон Экспорт ва инвестицияларни рағбатлантириш жамғармаси (АЗПРОМО) билан ҳамкорликда видеоконференция шаклида Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форуми ташкил этилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида экспортчи тадбиркорлар учун давра суҳбати бўлиб ўтди

29.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида 2000 га яқин маҳаллий экспортчилар ҳамда кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида ташқи савдо соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш ҳамда Республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш учун қўшимча имкониятларни аниқлашга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

28.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Миср Араб Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амира Фаҳмий билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон – Россия: фармацевтика соҳасида инвестициявий ва савдо ҳамкорлигининг кенг истиқболлари

28.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик саноат, машинасозлик, металлургия соҳаларида қўшма лойиҳалар ҳамда минтақалараро алоқаларни жадаллаштириш бўйича ташаббусларни қамраб оладиган кенг кўламли йўналишлар борасида фаол ривожланаётгани билан характерланади.