Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Тошкент ва Душанбе алоқалари ривожланади

24.03.2021МДҲМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

23 март куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги делегация Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб, "Душанбе –МДҲнинг маданий пойтахти-2021" тадбирининг очилиш маросими ҳамда "Наврўз-Душанбе-маданий ва сайёҳлик алоқалари платформаси" II Халқаро форумида иштирок этдилар.

Хорижий давлат ва ҳукумат раҳбарлари Ўзбекистон Президентини Наврўз байрами билан табрикламоқда

22.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари икки томонлама ва минтақавий кун тартибини муҳокама қилдилар

15.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Делегация вакиллари муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар

15.03.2021МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Хабар берганимиздек, 14 март куни Тожикистон ва Афғонистон делегацияси Самарқандда Имом Бухорий меросига бағишланган халқаро анжуманда қатнашиш учун юртимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмонларни мамлакатимиз соҳа раҳбарлари юқори даражада кутиб олдилар.

Япония ва Ўзбекистон ўртасида соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлашга қаратилган 6 та грант имзоланди

15.03.2021Соғлиқни сақлашМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон-Япония марказида “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури бўйича грант шартномаларини имзолаш маросими ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва “Қирғизистон ўғит етказиб берувчилар ассоциацияси” ўртасида англашув меморандуми имзоланди

12.03.2021ИқтисодиётМанба: “Ўзкимёсаноат” АЖ

Қирғизистон Республикаси Президентининг давлат ташрифи доирасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида “Қирғизистон ўғит етказиб берувчилар ассоциацияси” юридик шахслар уюшмаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Абу-Даби валиаҳди билан телефон орқали мулоқот қилди

11.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

11 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбек ва қирғиз бизнесларини ўзаро яқинлаштириш сари

11.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 11 март куни Қирғизистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида Тошкент шаҳридаги «Яшнобод» технопарки ҳудудида Ўзбекистон – Қирғизистон бизнес-форуми ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Германия етакчиларининг саммити бўлиб ўтади

10.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркель 12 март куни видеоанжуман шаклида учрашув ўтказадилар.

Германия бизнеси учун Ўзбекистон бозорида янги имкониятлар

10.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 9 март куни видеоконференция шаклида Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси кўмагида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган Ўзбекистон - Германия давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон – Туркия кўп қиррали ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

10.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Президенти Туркия делегациясини қабул қилди

09.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ислом тараққиёт банкининг Йиллик йиғилишини Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарлик муҳокама қилинди

09.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Гуруҳининг Бош котиби Гассан ал-Баба билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли бошчилигидаги делегация Хива, Бухоро ва Самарқандда бўлди (фотожамланма)

09.03.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюриб, Хива, Бухоро ҳамда Самарқанд шаҳарларида бўлди.

Ўзбекистон – Покистон инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлиги кўриб чиқилди

09.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 8 март куни видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Покистон Бош вазирининг савдо, тўқимачилик саноати ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд билан икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро келишувларни амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати муҳокамасига бағишланган музокаралари бўлиб ўтди.

IPHRC раиси Марғуб Батт: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича қатор халқаро ташаббусларни илгари суриб, юқори натижаларга эришмоқда

08.03.2021ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси (IPHRC) раиси Марғуб Батт билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тошкентда Ўзбекистон – Беларусь Ишбилармонлар кенгашининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди

05.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 4 март куни Беларусь Республикаси ҳукумати делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Беларусь Ишбилармонлар кенгашининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди.

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтди

05.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ва Беларусь Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Субботин раислигида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва БАА ҳамкорлик натижалари ва истиқболларини муҳокама қилди

03.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 март куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл бин Муҳаммад ал-Мазруи билан учрашуви бўлиб ўтди.